Latest news

16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  0 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  2 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  17 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман" News

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"

Бироз олдин Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан бир квартетдан ўрин олди. Хўш, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи бу борада қандай фикрда? 


"Гуруҳда қайси терма жамоанинг бизга рақиб бўлишини аҳамияти йўқ эди. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман. Улар исталган жамоага қарши муносиб ўйнай олишади. Мақсадимиз биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бу бизга ҳеч қандай босим юкламайди. Ҳар қандай рақиб билан, ҳар қанча босим остида ўйнашимиз керак. Ҳозир Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқдамиз, 3 кундан сўнг ўйинимиз бор. Тайёргарликни ўзгартиришни ўйлаганимиз йўқ. Ўзимизнинг танлаган йўлимиз бор ва бундан қайтмаймиз. 

Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Албатта, бу ердаги йиғинимиз Осиё кубоги олдидан жамоага мослашишга ёрдам беради деб ўйлайман. Режага ўзгартириш киритмаймиз. Бу пайтгача Хитой билан ўйнаганмиз. Таиланд билан тўқнаш келмаганмиз. Бугундан рақибларнинг охирги ўйинларини ўрганишни бошлаймиз. Олдимизда икки ярим ой вақт бор. Ишонаманки, Осиё кубогидан ёруғ юз билан қайтамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика