Latest news

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

Ислом Исмоилов: "Жавоҳир Соҳибовнинг Украинага кетиши бизни фақат хурсанд қилади" News

Ислом Исмоилов: "Жавоҳир Соҳибовнинг Украинага кетиши бизни фақат хурсанд қилади"

Про лиганинг навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" клубини қабул қилди(2:3).

Муросасиз ҳамда кескин руҳда ўтган учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўйинни 0:2 билан бошладик ва 3:2 ҳисобида якунладик. Дастлабки дақиқаларда ҳимоядаги қўпол хатолар ҳисобига тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта, бу руҳий томондан футболчиларга таъсир қилиши табиий эди. Чунки, беш дақиқа ичида иккита тўп олиб чиқиш руҳан жамоани тушкунликка солиб қўйди. Шунга қарамасдан, йигитларга ирода кўрсатишгани учун раҳмат айтаман, улар кўрсатмаларни иккинчи бўлимда бажаришди. Танаффусдан жамоамнинг ўйини ўзгарди дея оламан. Аслида учрашувдан олдин тайёрлаган режамиз ҳам шундай эди. Рақиб кўпроқ тўпни назорат қилишини билар эдик. Шунинг учун иккита ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Ҳужумкор футбол кўрсатиш кераклигини, прессинг қилиш лозимлигини футболчиларга тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Айтганларимизни бажаришса, ўзларига фойда бўлади",- дейди Ислом Исмоилов.

- Танаффусда футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Биласиз, мураббийлар штабида тажрибали мутахассис ва мураббий Мурод Исмоилов фаолият олиб борадилар. Танаффусда улар ўз фикрларини билдирдилар. Мурод Музаффарович тўғри кўрсатмаларни бердилар. Иккинчи бўлимда жамоамизнинг ўйинини ижобий томонга ўзгаришида Мурод Музаффаровичнинг ҳиссалари катта бўлди, деб ўйлайман. Йигитлар ўзларида ғалаба учун куч топа олишди.

- Жавоҳир Соҳибовнинг Украина клубига ўтишига мураббий сифатида сизнинг муносабатингиз қандай?

- Жавоҳир жамоамизни етакчи ўйинчиси эди. "Турон" клуби шу вақтгача футболчиларни қадрлаб келмоқда. Футболчи учун нима фойдали бўлса, клубимиз амалга оширишга ёрдам беради. Унинг хорижда ўйнашидан биз фақат хурсанд бўламиз. Тўғри, жамоамизда жароҳатланган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Айрим паллаларда ўйинчи етишма қоляпти. Шундай бўлсада "Турон" клуби раҳбарияти Жавоҳирнинг хорижга кетишига имконият яратиб беришди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

- Ўтган ўйинларда жамоангизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаётганингизни кўп бор таъкидлаган эдингиз. Бугун шогирдларингиз намойиш қилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Биринчи бўлимда футболчилар биз истаган нарсаларни кўрсатиб бера олишмади. Иккинчи бўлимда кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Биз истаган ўйинни намойиш этишди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Кўрган бўлсангиз иккинчи бўлимда рақиб жамоа деярли ҳавфли вазият яратмади. Ўйинни умуман оладиган бўлсак, илк дақиқалардаги ҳавли вазиятни айтмаса бошқа вазият ярата олишмади. Тўғри, тўпни назорат қилишди. Лекин, ҳавфли вазиятлар яратиш борасида устунлик жамоамиз томонида бўлди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. Биз истаётган футболни тушуниб олишлари учун футболчиларга ҳам вақт керак. Бу жуда катта куч талаб қилади. Прессингга асосланган футболда катта куч керак бўлади. Шунинг учун жисмоний тайёргарлик устида ҳам ишлаяпмиз. Умид қиламанки, ўйиндан-ўйинга жамоамиздаги сифат ошиб боради.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика