Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди
03 jun 2018 16:25
News
Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди
Биз фестивал доирасида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.
«Таассуротларимиз ажойиб. Болалар кунига атаб Қорақалпоғистонда жуда катта байрам тадбирлари ўтказилди. Эрталабдан бери биз ҳар хил ёшдаги боллар билан кўришдик, боғча очилишида қатнашдик. Биз бу ерга жуда катта делегация билан келдик. Мен билан бирга Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровлар келиб мана шундай болажонларга мастер-класслар ўтиб, байрам улашдик.
Бугунги кунимизни охирида ўсмирлар терма жамоамиз, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари билан ўйинлар ўтказди. Ўйлайманки бу тарғибот, футбол тарғиботи. Бу соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўлимиздан келганича Қорақалпоғистонда ўтказдик.

Футболчиларни бу ерга олиб келганимизни сабаби футболчилар ёшлар учун ўрнак, уларга интилиб, сизлар ҳам шундай футбол ўйнасангизлар, шу даражага етишишларини кўрсатиш ҳисобланади. Президнеитмиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланишимиз керак.
Биз болаларга ҳозирги футболчиларнинг мисолида кўрсатишимиз керакки, қандай қилиб мана шундай даражага етишиши мумкинлигини. Тадбирмизни номи ҳам ҳар битта болага имкон бериш мазмунида ўтказиляпти. Ўйлайманки имкониятдан болалар тўғри фойдаланиб, мураббийлар тўғри хулоса чиқариб, улар билан ишлаш борасида тажриба орттиришса ҳозирги чемпионларнинг кети узилмайди".
Фурқат Юсупов ёзиб олди
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments