Latest news

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  53 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  78 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  9 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  26 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади" News

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"

U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайен ўз фикрларини билдирди.

"Ғалабадан жудаям хурсандман. Чинакам футбол гувоҳига айландик.

Ўзбекистон Осиёда Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг ўйинчилари тезкор, хавфли ва қарши ҳужумларда жуда маҳоратли.

Баъзи пайтларда бизга сабр-тоқат билан ҳимояланишга тўғри келди. Битта гол ўтказиб юбордик, аммо эътиборимизни йўқотмадик, ўйинни назоратга ола бошладик. Улкан лаҳзалар, етук ўйинчилар, қадр-қийматли голлар – барчаси жойида эди.

Ҳисобда ортда қолганимиздан сўнг ҳеч қандай ваҳима бўлмади, футболчилар режага содиқ қолишди. Чап қанотдан ҳужум уюштириш имконимиз борлигини ҳис қилдик. Гради томонидан ўз вақтида олдинга юриш амалга оширилди ва шу орқали ҳисобни тенглаштирдик.

Бундай лаҳзадан завқланиш муҳим. Гуруҳдаги якуний ўринлар ҳали ҳал бўлгани йўқ. Ҳаддан ташқари хурсандчиликка берилмаймиз – шунчаки Парагвайга қарши ўйинга жиддий тайёргарликни давом эттирамиз", деди 50 ёшли мутахассис.

Rating: +1   

Comments

   
09 nov 19:41:56
dilmurod sport
Парагвай билан ўйнагандек пас билан ўйналганда буни ҳам ютардик. Негадир химоячилармиз тўпни олдига тепиб юбараверди. Ирландия кўпни кутиб олишда иккинчи қавватда имконият қолдирмади
   
09 nov 18:08:50
Tigr
Бизга шу мақтовлар ҳозир керакми? Умуман олганда қайси мураббий ўзининг рақиб жамоасини ёмонлайди, фақат аҳмоқлар! Бизга ҳозир эътироф керак эмас!
   
09 nov 17:27:48
BAB
Гурухда 1-уринни олиш имкониятимиз бор бу учун Парагвай камида 2:1 ютса, биз 4 тадаг куп гол урсак булди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика