Latest news

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  3 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди News

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди

15-16-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Иқтидорли мураббийлар лойиҳаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур конференциясида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 110 дан ортиқ болалар футболида фаолият юритувчи мураббийлар иштирок этишди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ушбу лойиҳа футболимиз учун муҳим экани, иқтидорли мураббийларгина ўзбек футболининг янги юлдузларини кашф эта олишини таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан мураббийлар таълимига жиддий эътибор берилмоқда. Конференция давомида ЎФА техник директори Ги Киала, шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Александр Хомяков, Жасур Абдураимов сингари тажрибали мураббийлар ўз билим ва кўникмалари билан бўлишдилар.

Конференция дастуридан ўзбек футболи фалсафаси, замонавий футболда диетологиянинг аҳамияти, футболчиларни тизимли ва узоқ йиллик режа асосида тайёрлаш, уларни психологик жиҳатдан тўғри йўналтириш ҳамда футбол академиялари фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш мавзулари ўрин олган бўлиб, ушбу масалалар қизғин муҳокама қилинди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика