Latest news

18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  2 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  19 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  4

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми? News

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми?

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида Дубайда йиғин ўтказиши ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар чиқди.

Тўғриси рақиб номини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Бир йилда бир маротаба шунга ўхшаш терма жамоалар билан ўйнамасак кўнглимиз жойга тушмайдиганга ўхшайди. Хўп бордик, ютдик ҳам дейлик. Иорданияни ютиб дўппимизни осмонга отамизми ёки футболчиларимизни қаҳрамонларга қиёслаймизми? Қачонгача биз ўзимизни алдаймиз, Иордания, Сурия, Фаластин кабиларни ютиб хурсанд бўлишни йиғиштирганимиз маъқул деб биламан. Тўғри, ғалаба қозонилган ўйинларда футболчиларга, терма жамоага ортиқча савол туғилмайди. Танқидлар босилади, мухлис кўнгли тўлади. Мана шу омил бизнинг катта хатоларимиздан бири ҳисобланади. Келинг, ундан кўра савиямиздан бир бош баландроқ бўлган рақиблар билан куч синашайлик. Майли мағлубиятга учрашсин, майли гол ўтказиб юборишсин. Муҳими ўша рақиб бизга хатоларимизни, яна нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берсин. Энг кераги шу. Айнан кучли термалар билан ўйинлар биз учун дарс, камчиликларни кўриб олиш вазифасини бажаради. Аммо, охирги пайтларда Сурия ва Ироқни ҳам юта олмайдиган даражага келиб қолдик. Бу ҳам бор гап. Ўртоқлик учрашувида натижа устувор саналмайди. Бунга юз фоиз қўшиламан. У аввало мураббий учунлигини қайтармайман. 

Лекин 3:0, 2:0 ҳисобларда ютиб хатоларни кўриб олиш керак бўлса эътирозим йўқ. Аввалги раҳбарият даврида тан олиб айтайлик ҳозиргига нисбатан кучлироқ ва топ даражадаги термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди. Биз футболчиларимизнинг ҳақиқий кучини ўша учрашувларда кўрдик. Хўп, у пайт Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида бўлгани учун Марокаш, Сенегал ва Уругвайлар билан беллашдик. Эктор Купер келгач эса Туркия, Хитой, Уругвай, Жанубий Кореялар билан ўртоқлик ўйинида қатнашдик. Лекин, ҳозирги раҳбарият Ироқ, Сурия, Иордания кабилардан нарига ўтаётгани йўқ. Бу термалар билан ҳар йили ўйнаш гоҳида ўзимизнинг ҳам медамизга тегади. Нимага? Чунки бирор янгилик кўрмаймиз. Нима учун Япония, Корея, Саудия Арабистони ўйнаётган Жаҳон даражасидаги термалар билан ўйнамаслимизни сабаби улар отни илгарироқ қамчилайди. Икки йиллик режани тузиб қўяди ва эртароқ ҳаракатни бошлайди. Яна қачон Уругвай ёки Марокаш билан ўйнаймиз ёлғиз яратганга аён. Шахсан мен Иордания ва шу тоифадаги термалар билан ўйинлардаги ғалабаларга оддий кўз билан қарайман. Шунга ўрганишимиз керак. Расмий ўйинларда ва мундиал йўлида барибир ўша Саудия, Корея, Япония ёки Эрон билан тўқнаш келамиз. Уларни ютишимизга ишонч ҳосил қилишимиз учун ҳозирдан кучли термалар қарши тўп тепиб тайёргарлик кўриб боришимиз лозим. Хулоса Иорданияни мағлубиятга учратиб байрам қилишни ўрнига даражамиздан баланд рақибга ютқазиб хатолардан хулоса чиқаришимиз даркор.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика