Latest news

18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  0 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  2 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  4 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  10 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  11

Иордания қизлари Тошкентда News

Иордания қизлари Тошкентда

Иордания U-16 аёллар терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида Тошкентга етиб келди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22 ва 25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинлар 14:00да бошланади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 октябрь куни йиғинга кирди ва йиғин 25 октябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Бахрон Норсафаров бошчилигидаги Ўзбеистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу турнир 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш доирасида амалдаги Осиё чемпиони — Япония.

Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Ўз навбатида Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди.

Норсафаров жамоаси 31 октябрда мусобақа олдидан қисқа йиғин ўтказиб, 2 ноябрда Хитойга йўл олдади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика