Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси
10 feb 13:18
News
Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси
"Ўзметомбинат" АЖ томонидан йўлланган хатга жавобан Лига "Металлург" клубини қатнашчилар сафига қайтариш бўйича ишлар кетма-кетлигини баён қилганди. Шу асосда, комбинат томонидан жорий йилнинг 23 январь куни Улуғбек Мирзаев "Металлург" клуби бош директори этиб тайинланди.
Лига талабига кўра, клуб биринчи галда FIFA Legal Portal ва FIFA TMS платформаларига кириш ҳуқуқини қайтариб олиши лозим эди. Мазкур иш амалга оширилди ҳамда унда акс этган легионер футболчи олдидаги қарздорлик масаласига ойдинлик киритилди. Кейинчалик "Металлург" қарздорликни бартараф этиш юзасидан иш олиб борди ва 9 февраль куни ФИФА "Металлург" клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.
Эндиликда клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади. Биринчи навбатда, клуб раҳбар органи рўйхатга олинади ва шундан кейин профессионал меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилади. Шунингдек, клуб қошидаги академия футболчилари лицензиялаш талаблари асосида Лига платформасига киритиб чиқилади.
"Металлург" таъсисчиси "Ўзметомбинат" АЖ клубнинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаган бўлиб, ундан Бекобод шаҳридаги стадионни Про лига ўйинларига тайёрлаш харажатлари ҳам жой олган. Айни вақтда стадионда бу борада ишлар бошлаб юборилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Металлург" клубининг Про лига иштирокчилари сафига қўшилганлигини маълум қилади.

Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Comments