Latest news

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  6 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

Иордания бош мураббийи: “Биз Бразилияга боришни хоҳлаймиз” News

Иордания бош мураббийи: “Биз Бразилияга боришни хоҳлаймиз”

Хабарингиз бор, 6 ва 10 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида Иорданияга қарши иккита ўйин ўтказади.
Мана шу ўйинлар арафасида Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мисрлик мураббийнинг интервьюсидан баъзи фикрларини келтириб ўтамиз.

“Ўз майдонимизда тўп сурганимизда охиригача курашамиз, қолаверса, мухлислар ҳам зўр қўллаб туришади. Биринчи ўйинни ўтказиб бўлгач, эртаси куниёқ Тошкентга учамиз. Чунки атиги тўрт кун ўтиб жавоб баҳсида майдонга тушамиз. Агар биринчи ўйинда керакли натижага эриша олсак, жавоб баҳсида ортиқча босимдан ҳоли бўламиз. Биз ҳужум ташкил қилаётганда хатога йўл қўйишни хоҳламаймиз. Айни пайтда мени жамоамнинг ҳолати тўлиқ қониқтиряпти. Шундай экан, ўз уйимизда бўлиб ўтадиган учрашувдан умидим ниҳоятда катта. Ўзбекистон термасини кузатиб бормоқдамиз ва уларнинг кучли-кучсиз томонларини биламиз. Умуман олганда, ўзбеклар ўйинни тезлик ва жисмоний тайёргарлик эвазига ташкил қилишади. Жаҳон чемпионатида тўп суриш ҳар бир фтуболчининг орзуси. Шогирдларим билан суҳбатлашганда уларга ЖЧда иштирок этиш нималигини кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Ахир биз ҳам Бразилияга боришни хоҳлаймиз” – дейди Иордания термаси устози.
 

Хайрулла Холиқов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика