Инзаги 5та ғалабали сериядан сўнг: "Интер" ҳар бир турнирда ғолиб чиқмоқчи"
07 may 2023 00:45
News
Инзаги 5та ғалабали сериядан сўнг: "Интер" ҳар бир турнирда ғолиб чиқмоқчи"
Миланликлар бугун "Рома"ни 2:0 ҳисобида таслим этишди.
"Биз шундай ўйинни кутгандик. Кучли жамоага қарши қийин ўйин бўлди.
1 апрелдан бери тинмаётган футболчиларимизни бағримизга босиб қўйишимиз керак. Катта куч сарфлаяпмиз, чунки биз "Интер"миз ва ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз.
Январь ойигача ҳужумчи ва ярим ҳимоячи танлаш имконим деярли йўқ эди. Ҳозир ҳимоячилар билан муаммо бор, бироқ менда танлаш имконияти мавжуд.
Биз мавсумнинг бу қисмига яхши формада бўлишга ҳаракат қилдик, аммо Чемпионлар лигаси ярим финали ва Италия Кубоги финалига етиб келамиз деб ўйламагандик. Жамоада ўз ишини меҳр билан бажарадиганлар етарлича.
Мавсум давомида қулоқни беркитиб, баъзи гаплардан узоқроқ бўлишга тўғри келди" - дейди "Интер" бош мураббийи.
"Нераззурилар" сўнгги 5та ўйинда умумий 15:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Улар Чемпионлар лигаси ярим финалида "Милан" билан тўқнаш келишади.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments