Latest news

13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  0 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  10 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  13

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати News

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати

Интервью вақти.

Суҳбатдошимиз "Навбаҳор"нинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич. Айни пайтда 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турган форвардга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Айтиш мумкинки, у қишда "Торпедо" ёки "Нефтчи"га йўл олиши мумкин эди. Лекин якунда "Навбаҳор" вариантида тўхталди. Бу ҳақида батафсил қуйида. 

- Зоран келинг суҳбатимизни сиз гол муаллифига айланган "Сурхон"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Раҳмат. Жамоадагилар ўйин осон бўлмаслигини ва масъулиятни ҳис қилиб турганди. Аввалги ўйинга қараганда янада оғир бўлишини кутганимиз рост. Етарлича тайёргарлик кўриб майдонга чиқдик ва 3 очко олдик. Бундан барча хурсанд. 

- Айни пайтда 8та гол ургансиз ва мавсум якунига қадар ўйинлар кўплигини ҳисобга олганда яна нечта тўп киритишни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги кўрсаткичларимдан янада яхшироғини қайд этиш учун ишламоқдаман. Бироқ тўғрисини айтганда мен учун жамоам биринчиликни бой бермаслиги муҳим аҳамият касб этади. 

- Юқоридаги натижани ўзингиз учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Бундай ўйламайман. Мен майдонда боримни бераман. Хулосани эса мавсум якунида берган маъқул.

 

- Давралар оралиғида ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун Мирлан Мурзаев ва Жасур Яхшибоев таклиф қилинди...

- Жамоага жуда яхши киришиб кетишди. Бу ҳужумчиларни ёмон, демаган бўлардим. Уларнинг ёрдамида ўйинимиз янада кучаяди ва яхшиланади, дея оламан. Мақсадимизга эришишимизга ёрдам беришади. 

- Аксарият легионерлар Ўзбекистонга келишдан аввал бу ерда тўп тепиш осон, деб ўйлашади. Келганларидан сўнг аксинча фикр билдиришади. Сизда бу борада қандай хулосалар бор?

- Осиёда тўп тепиш кўникмаси менда йўқ эди. Ўзбекистонда ўйнаган дўстларимдан бу ҳақида сўрадим. Бу шунчаки оддий чемпионат эмас. Шахсан ўзим буни кўрдим. Ўйинлар, натижалар айтиб турибди. Жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қиладиган лига. 

- Эшитишимга қараганда сизни қишда "Торпедо" ва "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган...

- Тўғри. Биз музокаралар ўтказдик. Якунда шуни ҳис қилдимки, "Навбаҳор" билан мақсад ва вазифаларимиз ягона. Мен "Навбаҳор"ни, "Навбаҳор" эса мени танлади. 

- Четдан келган легионер сифатида Суперлигадаги ташкилотчилик, ҳакамлар ва майдонларга қандай баҳо берасиз?

- Ташкилотчиликка тўхталсам, барчаси яхши даражада. Янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётгани қувонарли. Футбол майдонлари ажойиб ҳолатда. Мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Ҳакамларнинг профессионал даражада ишлашаётгани ёқимли. Тўғри ҳар бир ўйинда 50/50 вазиятлар бўляпти. Улар футбол қоидаларига, стандартларига риоя қилишади. Шу боис фикрларим ижобий.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика