Latest news

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  71 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати News

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати

Интервью вақти.

Суҳбатдошимиз "Навбаҳор"нинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич. Айни пайтда 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турган форвардга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Айтиш мумкинки, у қишда "Торпедо" ёки "Нефтчи"га йўл олиши мумкин эди. Лекин якунда "Навбаҳор" вариантида тўхталди. Бу ҳақида батафсил қуйида. 

- Зоран келинг суҳбатимизни сиз гол муаллифига айланган "Сурхон"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Раҳмат. Жамоадагилар ўйин осон бўлмаслигини ва масъулиятни ҳис қилиб турганди. Аввалги ўйинга қараганда янада оғир бўлишини кутганимиз рост. Етарлича тайёргарлик кўриб майдонга чиқдик ва 3 очко олдик. Бундан барча хурсанд. 

- Айни пайтда 8та гол ургансиз ва мавсум якунига қадар ўйинлар кўплигини ҳисобга олганда яна нечта тўп киритишни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги кўрсаткичларимдан янада яхшироғини қайд этиш учун ишламоқдаман. Бироқ тўғрисини айтганда мен учун жамоам биринчиликни бой бермаслиги муҳим аҳамият касб этади. 

- Юқоридаги натижани ўзингиз учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Бундай ўйламайман. Мен майдонда боримни бераман. Хулосани эса мавсум якунида берган маъқул.

 

- Давралар оралиғида ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун Мирлан Мурзаев ва Жасур Яхшибоев таклиф қилинди...

- Жамоага жуда яхши киришиб кетишди. Бу ҳужумчиларни ёмон, демаган бўлардим. Уларнинг ёрдамида ўйинимиз янада кучаяди ва яхшиланади, дея оламан. Мақсадимизга эришишимизга ёрдам беришади. 

- Аксарият легионерлар Ўзбекистонга келишдан аввал бу ерда тўп тепиш осон, деб ўйлашади. Келганларидан сўнг аксинча фикр билдиришади. Сизда бу борада қандай хулосалар бор?

- Осиёда тўп тепиш кўникмаси менда йўқ эди. Ўзбекистонда ўйнаган дўстларимдан бу ҳақида сўрадим. Бу шунчаки оддий чемпионат эмас. Шахсан ўзим буни кўрдим. Ўйинлар, натижалар айтиб турибди. Жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қиладиган лига. 

- Эшитишимга қараганда сизни қишда "Торпедо" ва "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган...

- Тўғри. Биз музокаралар ўтказдик. Якунда шуни ҳис қилдимки, "Навбаҳор" билан мақсад ва вазифаларимиз ягона. Мен "Навбаҳор"ни, "Навбаҳор" эса мени танлади. 

- Четдан келган легионер сифатида Суперлигадаги ташкилотчилик, ҳакамлар ва майдонларга қандай баҳо берасиз?

- Ташкилотчиликка тўхталсам, барчаси яхши даражада. Янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётгани қувонарли. Футбол майдонлари ажойиб ҳолатда. Мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Ҳакамларнинг профессионал даражада ишлашаётгани ёқимли. Тўғри ҳар бир ўйинда 50/50 вазиятлар бўляпти. Улар футбол қоидаларига, стандартларига риоя қилишади. Шу боис фикрларим ижобий.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика