Latest news

15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  0 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  1 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  0 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  3 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  3 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  1 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  13 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   8 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  7 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   11 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..." News

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган Қатарга отланди


Қатарга йўл олган таркибга назар ташлар эканмиз ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, дарвоза чизиғида Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов  жой олди. Терма жамоамиз дарвоза чизиғида рақобат қай даражада? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистоннинг икки карра "энг яхши дарвозабони Павел Бугалонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Павел Викторович Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай?

- Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашиш муҳим, турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги дарвоза чизиғига фикрингиз қандай? Мураббий барча ўйинларда Ўткир Юсуповга ишонч билдирди. Бу рақобат муҳитига қанчалик таъсир қилади?

- Ўзбекистон терма жамоасида кучли дарвозабонлар бор. Албатта, Ўткир Юсупов биринчи рақамли посбон эканлиги шубҳасиз. Лекин назорат учрашувларида барча дарвозабонларга имконият бериш керак. Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев ва ҳоказо. Мураббийлар машғулот вақтида ким яхшироқ эканлигини яхшироқ билишади.  

- Осиё Кубогида қайси терма жамоани фаворит сифатида кўряпсиз?

- Мусобақага ҳеч қачон кучсиз жамоа бормайди. Барча жамоалар фаворит ҳисобланади. Бу - футбол. Унда исталган жамоадан кутилмаган "совғалар" кутиш мумкин.  Бундай ҳолатга эса тайёр туриш керак. Футбол ўзгаряпти. Ҳар бир терма жамоа кучайган. Очиғини айтганда турнирда аниқ бир жамоани ютишини тахмин қилмайман. 

- Фаолиятингизда 3та Осиё Кубогида иштирок этиш насиб қилган...

- Барча мусобақаларда қатнашган таркибимиз сараланган эди. Орадан анча вақт ўтиб кетди. Шу боис тарих ҳақида нимадир дейишим қийин. 

- Мураббий сифатида жамоангизни алмаштирдингиз. Эндиликда "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият олиб борасиз. Қадрдон клубга қайтиш қандай бўлди?

- Ха, "Пахтакор"га кўчиб ўтдим. "Пахтакор" раҳбариятига таклиф ва эътибор учун раҳмат. Мен буюк жамоада ишлашимдан хурсандман. Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап. Ғалабаларга ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика