Latest news

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  68 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  1 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади" News

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади"

Кечадан эътиборан "Бухоро" стадионига катта футбол қайтди.

 Муҳташам арена 2 йилдан сўнг яна учрашувларни қабул қила бошлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари кеча қайтишни ўзгача ғалаба билан нишонлашди десак, муболаға бўлмайди. "Хоразм"га қарши кечган ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги голлардан бирига эса "Бухоро"нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг Обид Жўрабоевни суҳбатга чорладик. 

- Кечаги рақиб таркиб жиҳатдан кучсиз бўлсада, ўйин томонлама кўп жамоаларга бош оғриқ бўлмоқда. Ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишни уддасидан чиққанди. Ҳар бир ўйинда охиригача кураш таклиф қилмоқда. "Бухоро" жамоаси учун мазкур баҳс қандай ўтди?

- Ниҳоят ўз майдонимизда ўйин ўтказдик. Албатта байрамона руҳ кезиб юрди. Натижадан ҳам маълумки, ўйин осон ўтгани йўқ.  Вазиятларни голга айлантирганимиз фойда келтирди. "Хоразм" анча ёш ва шижоатли жамоага айланган. Хатолардан фойдаланиб кетишади. Майдон жуда яхши ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Нима бўлган тақдирда ҳам мухлисларга ғалаба тортиқ қилишимиз талаб қилинарди. Мазкур ўйингоҳда яна чиройли ғалабалар билан уларни хурсанд қилмоқчимиз. 

- Жамоанинг асосий қуроли стандарт вазият бўлди. Мазкур кўрсатма рақибдан келиб чиқиб берилганмиди ёки бу секин-аста жамоанинг услубига айланиб боряптими?

- Тўғри айтдингиз. Стандартлардан самара чиқара олдик. "Хоразм"ни ўрганганимизда уларнинг ҳимояси стандарт вазиятларда кўп хато қилаётганини пайқадик. Машғулотларда, назарий суҳбатларда бу борада гаплашдик. Аввалги ўйинларда ҳам бурчак, жарима зарбалари орқали гол урганмиз.  

-  Шавкат Саломовнинг узатмасини голга айлантирдингиз. Қизиғи "Динамо"да ҳам айнан қанотлардан, жарима тўпларидан берилган паслардан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилгансиз...

- Шавкат Саломов жамоамиз етакчиси ва ўйинни бошқарувчиси. Унда бой тажриба бор. Ҳимоячи ўйин давомидаги хавфли вазиятларда тўғри позиция танлай олиши керак. Ҳаким Қаюмович доим машғулотларда айтиб келадилар. Гоҳида ўзим ҳам гол уришимни сезаман. Кеча майдонга чиқишдан аввал тўп киритишни ният қилгандим. 

- Обид Жўрабоев иккинчи ёшлигини ўтказяптими?

- Тўғрисини айтсам футболчилик фаолиятимни бугун бошлагандек ҳис қилмоқдаман. Ёш футболчиларнинг олдида ўрнак бўлиб икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишим керак. 

- Бухорога футбол қайтди десак бўладими ёки бундай хулосага эртами?

- Бухорода футбол олдиндан бор, биздан кейин ҳам бўлади. Мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. 

- Кейинги турни "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Улар эса суъний майдонда тўп тепади...

- Суъний майдонда барчага қийин. Қандай майдон бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика