Latest news

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  0 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

Интервью. Миралем Пьянич: “Ювентус” ва “Рома” ўртасидаги фарқни ўзим кўриб турибман” News

Интервью. Миралем Пьянич: “Ювентус” ва “Рома” ўртасидаги фарқни ўзим кўриб турибман”

“Ювентус”нинг босниялик янги футболчиси, ярим ҳимоячи Миралем Пьянич “Ювентус Стэдиум”да матбуот анжуманида иштирок этиб, Турин жамоаси ўйинчиси сифатида таништирилди.

- “Ювентус” рақиби сифатида жамоа билан танишишга улгургансиз. Ўйларингиз бир ҳафталик ишдан кейин тўғри бўлиб чиқдими ёки кутилмаган ҳолат борми?
- Ўтишимга қадар жамоа ва клуб билан таниш эдим. Бир оз бўлгач, кўплаб янги нарсаларни кўрдим ва “Юве” билан “Рома”ни қандай фарқлар ажратиб турганини билдим. Бу ерда бахтлиман. Мендан талаб қилингани учун кўп ишлаяпман, буни дарҳол тушундим. Жамоага катта ютуқларга эришишида ёрдам беришни хоҳлайман. Ўтган мавсумда эришилган муваффақиятларни такрорлашни истайман ва янада каттароқ ғалабага эришмоқчиман. Аввалги ва ҳозирги таассуротларим ўртасида катта фарқ бор.

- “Рома”нинг “Ювентус” билан ўйинлари сиз учун нимани билдиради? Сизни “Олимпико”да қандай қабул қилишади?
- У ерга қайтишдан хурсанд бўламан. Унутилмас 5 йилни ажойиб ишқибозлар ва дўстларим билан ўтказдим. Ўйин мен учун ўзгача бўлади, чунки шаҳарда одамлар орасида ажойиб йиллар кечирдим. Энди янги жамоамда биринчи кундан янги мақсадлар ва олдимга қўйилган вазифаларни бажаришга интиламан. Менга нисбатан ҳуштакбозлик қилишларини биламан, чунки жамоани нохук оқибатсиз алмаштириш қийин. Бугун бахтлиман ва “Олимпико”га қайтиб, “Рома” билан беллашишдан хурсанд бўламан.



- “Рома” ва “Ювентус” ўртасида қандай фарқларни сездингиз?
- Уни биринчи кундан ҳис қилдим. Жамоа мени илиқ қарши олди ва ижобий хабарлар йўллашди. Буюк жамоада ажойиб инсонлар ва ўйинчилар билан ишлашим ҳақида тушунча беришди. Улар охирги йилларда шунча кўп совринлар ютишди, мени илиқ қабул қилишди. Бу жамоавий аҳиллик эвазига бўлганини билдим. Ҳамма мени бу ерда кўришдан хурсанд ва ёрдам беришга тайёр. Бу мени илҳомлантиради. Охирги ҳафталарда жуда қаттиқ ишладик ва тайёргарлик жараёни “Рома”дагидан фарқ қилди.

- Аллегри билан суҳбатлашдингизми? Жамоада тўп билан ишлаш техникаси туфайли янги Пирлога айлана оласизми?
- Мураббий билан ўртамизда муносабат ажойиб. Бир-биримизни яхшироқ билиб, ишониб, майдондаги ролим ҳақида маълумотга эга бўляпман. Ҳозирча меҳнат қилиб, тайёрланиш билан бандмиз. Расмий учрашувлар бошланишига яхши тайёргарлик билан етиб боришга ҳаракат қиляпман. Позициям тўғрисида ўтишимга қадар мураббий билан келишиб олгандим. Фойдали ўйинчи бўлишга интиламан. “Рома”да ҳам уч ҳимоячи билан тўп тепганман. Тўпни қабул қилиб, бошқалар билан ўйнашдан қўрқмайман. Мураббий қайси жойда фойдам кўпроқ бўлиши учун зарур хулосага келади. Жамоага мослашиб, фойдали бўлишга уринаман. Пирло – буюк ўйинчи. У бу ерда ўтказган йилларда бошқалар учун намуна бўлди. “А” серияда мен учун энг кучли ярим ҳимоячи бўлган. Мен эса ўзимдан Аллегри талаб қилган нарсани бажараман. Пирло билан ўртамизда фарқ бор, у беқиёс футболчи. “Юве” ва ўзи ўйнаган клубларда жуда муҳим ўйинчига айланган. Клуб эса мен билан унга фойда беришимга ишонгани учун шартнома имзолади ва максимум имкониятларимни ишга солишга уринаман. Янада кучлироқ ва жамоага учун асосий футболчи бўлишга интиламан. Жамоага киришиб кетиб, майдонда ўрним бўлишига ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, Пирло бажарган ишларни уддалай оламан.

- Жамоа сиз билан стандарт ҳолатларда устунликка эга бўлади. Бунда сизни ким илҳомлантирган?
- Мен “Лион”да Жуниньо билан ишлаган мутахассис билан меҳнат қилдим. Ҳар бир футболчида жарима зарбаси тепишда ўзига яраша услуби ва техникаси бўлади. Мен ўз устимда ҳамиша ишлайман. Ўйин тақдирини ҳал этиш учун тўпни хавфлироқ тепишга интиламан. Муҳим катта беллашувларда бу катта аҳамиятга эга бўлади. Ўсишга ҳаракат қиламан. “Ювентус”да бу борада маҳоратли ижрочилар борлигини биламан.

- Жамоадошлар билан Чемпионлар лигаси ҳақида суҳбатлашдингизми ёки ўтган мавсумда эришилган чемпионлик ва кубок тўғрисида?
- Энг муҳими – ўтган йилги совринларни сақлаб қолиш. “Юве”дек буюк клуб ҳар бир мусобақада ғолиб чиқишга интилади. Чемпионлар лигаси, чемпионат ва кубокда ким билан ўйнамаслик ғалаба қозонишга уринамиз. Мақсадимиз доимо юқори. Асосий вазифа Скудеттони қўлга киритиб, тарихда янги саҳифа яратишдир. Қаторасига 6-чемпионлик ажойиб муваффақият бўларди. Жамоага бунда ёрдам бера оламан деб ўйлайман.

- “Ювентус”га ўтиш ҳақида қарорингизни “Рома”да қўллаб-қувватлаганлар бўлдими? Барча бу қадамингизни тушундими?
- Ҳамма табриклади ва хайрлашишдан афсусда эканини билдирди. Кўплаб муҳим хабарлар олдим. Шартнома имзолашдан аввал Спаллеттига қўнғироқ қилдим. Тотти ва Де Россига хабар жўнатдим. Мен билан 5 йил давомида бирга бўлган инсонларга миннатдорчилик билдирдим. Танловим шундай бўлди ва тақдир. Футболчининг фаолияти қисқа. Римда ажойиб 5 йилни ўтказдим ва уларни ҳеч қачон унутмайман. Ўтиш ҳақида қарор қилиш осон бўлмади. Бир клубда бунча ўйнагандан кейин бу енгил кечмайди. Жамоа хафа бўлди, чунки улар мени қадрлашарди. Нафақат жамоадошларим, балки бутун Рим билан яхши муносабатдаман. Йигитлар мени яхши ўтиш билан табриклашди ва улар билан бирга ўйнамаслигимдан хафа эканларини таъкидлашди. Тотти ва бошқалардан олинган хабар юрагимга етиб борди, аммо бу футбол ва ҳаёт давом этади. Энди буюк клубда буюк футболчилар билан бирга совринлар ютишга умид қиламан. Фаолиятимни давом эттириш учун тўғри жамоани танладим. “Юве” мен билан олдиндан қизиққанди. Клуб жиддий иш олиб бормоқда.

- Қайси рақамни танладингиз ва Погбанинг собиқ уйида истиқомат қиласизми?
- Погбанинг қаерда яшаганини билмайман, аммо бу унинг уйи деб ўйламайман. Австралиядан қайтиб келгач, кўчиб ўтаман. Уни таътил вақтидаёқ танлагандим. Уйинг бўлса, мослашиш осонроқ кечади. Бу масалани тезроқ ҳал қилишга интилдим. Рақамга келсак, 5ни танладим. Аввал 15-рақамли либосда ўйнардим. Бу ерда у банд эди. 5-рақам кумирим саналган Зидан билан боғлиқ ва бундан фахрланаман.

- Ярим ҳимоядаги рақобат сизни хавотирга солмайдими?
- Йўқ, рақобатдан қўрқмайман. Бу бизнинг ишимиз, биз кўпчиликмиз ва мураббий ихтиёридамиз. Жамоага ёрдам бериш учун тайёрман. Мураббий танлаган футболчи майдонга тушади. Кўпроқ ўйнашга интиламан, чунки у ерда жамоага ёрдам бериш мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика