Latest news

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  1 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман” News

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман”

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жароҳати билан боғлиқ вазият туфайли Испанияга келиб, тиббий текширувдан ўтди. “AS” газетаси мухбирлари унга аввалги мавсум ҳамда келажакдаги режалари тўғрисида қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхши, Яратганга шукрки, ҳозир анча яхшиман. Даволаниш кўнгилдагидек кечмоқда. Бу энг муҳимидир.

- Мавсум олди йиғинга тайёрмисиз?

- Ҳа, уни тезроқ бошлашни истаяпман. Шифокорлар нима дейишини кўрамиз.

- Терма жамоа сафида “Олтин Кубок”да иштирок этмаслигингиздан хафамисиз? Бошқа тарафдан “Реал” билан машғулотларга киришасиз.

- Терма жамоадаги ҳар бир учрашув ҳамма учун ажойиб ғурур, мен учун катта иштиёқ дегани. Афсуски, бу йил терма жамоа билан “Олтин Кубок”ка бориш насиб этмади. Уни ўтказиб юборишга мажбурман. Ҳозир мен учун энг муҳими тўлиқ тикланиш ва қачон тайёр бўлсам, “Реал” таркибига қўшиламан. Ҳавола этилган вақтдан унумли фойдаланишим даркор.

- Бенитес билан суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдим.

- Сизга нималар деди?

- Барчаси яхшилигини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни. Бошқа ҳеч нарса.

- Қайтганингиздан хурсандмисиз?

- Мадридда бахтлиман ва мақсадга эришиш йўлида ишлашга тайёрман.

- Анчелоттини соғиниб қоласизми?

- Ҳозирги ҳолатим ҳақида қайғуришим керак ва бу бошқа воқеа. Анчелотти тарих, энди эса чипни алмаштириб, айни пайтга мослашиш лозим.

- Де Хеа ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Яхши дарвозабон. Ўйлашимча, МЮда яхши ўйнади. Бошқа посбонлар сингари у ҳурматга лойиқ.

- Энди сизда янада кўпроқ рақобат бўладими?

- Хотиржамман ва ҳар қандай ўйинчи билан рақобатга тайёрман – бу тушунарли. Ўз ҳудудимни ҳимоя қиламан ва асосий таркиб дарвозабонига айланиш учун бор кучимни ишга соламан, шунга ҳаракат қиламан. Орзуларим сари курашишда давом этаман.

- Ҳозир сиз жароҳатлангансиз, Де Хеанинг ўтиши сўроқ остида. Ҳамма нарса Касильяс яна асосий посбон бўлишига қараб кетмоқда.

- Мен фақат ўз ишим ҳақида қайғураман. Тез орада 100 фоизга тайёр бўламан. Мавсумга доимгидек катта хоҳиш билан яқинлашяпман, асосий таркиб футболчиси бўлишни истайман. Бунга доим интиламан ва ишлайман. Бу йил қандай келишини кўрамиз.

- Кейлор Навас бу мавсумдан нима кутмоқда?

- Фаолиятимдаги бошқа мавсумлар сингари муҳим йил. Ҳар бир мавсумга ўхшаш руҳият ва кўпроқ ўйнаш хоҳиши билан кириб бораман. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш зарур.

- Луис Льописнинг Мадридга келиши сизга устунлик берадими? (“Реал” яқинда “Леванте”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Луиса Льописни ишга олди. У “дарвозабонлар директори” лавозимида ишлаб, барча жамоаларнинг дарвозабонлар тайёргарлигига жавоб беради, болалар жамоасидан асосий таркибгача)

- Йўқ. Бундан “Реал” ютади. У ажойиб мутахассисга эга бўлди.

- Серхио Рамос ҳақида сўрамоқчимиз. У билан гаплашдингизми?

- Йўқ, у билан суҳбатлашмадим. Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи ва умид қиламанки, у билан билан қолади. Вазият қандай кўриниш олишини кузатамиз.

- У “Реал”да қолишни хоҳлайдими?

- Билмайман, ундан сўраш керак. Унинг жамоадаги дўсти сифатида айтишим мумкинки, бу шахсий ҳолат. Ўз фикримни билдиришим керак эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика