Latest news

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  4 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  25 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  153 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак" News

Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"

"Сток Сити", "Кристал Пэлас" ва "Вест Бромвич" собиқ бош мураббийи Тони Пулис футболдаги айрим қоидаларни ўзгартириш зарурлигини таъкидлади.

"Менимча, асосий муаммо шундаки, ҳакамлар ва ВАР футболнинг ўзига қараганда муҳимроқ бўлиб қолган. ВАР тизимини назорат остига олиш керак. У барибир қолади, аммо уни қўллаш усулини ўзгартириш лозим.

Биз кўп бор баҳсли вазиятларни видеоқайдда кўриб, бир зумда хулоса чиқарганмиз, аммо ВАРнинг шу қарорга келишини кутганимизга икки-уч дақиқа — ёки ундан ҳам кўпроқ вақт кетган.

Мен бир нарсани ўзгартирган бўлардим — ВАР кўрилиши ҳар қандай вазиятда икки дақиқадан ошмаслиги керак. Агар ҳакамлар хонанасидагилар шу вақт ичида қарор чиқара олмаса, демак, уларнинг ўша ерда бўлиши шарт эмас.

Шунингдек, ҳар бир ҳакамлар хонасида собиқ профессионаллар — мураббий ёки футболчи, шунингдек ВАР ҳаками ва унинг ёрдамчиси бўлиши керак. Профессионал футболчи барча қоидаларни билмаслиги мумкин, лекин у ўйинни ҳис этади ва қандай ўйнашни яхши тушунади.

Яна бир ўзгартириш — соф ўйин вақтини жорий этиш. Ҳар бир ўйинда жароҳатлар, ВАР ёки вақтни чўзиш сабабли соатни тўхтатиш имкони бўлиши керак.

Шунда ҳар бир мухлис майдонда қанча вақт қолганини билиб туради ва энди ўйин охирида неча дақиқа қўшилишини тахмин қилишга ҳожат қолмайди.

Мен АПЛда ишлаган пайтларимда бу ҳолатга кўп кулганман, чунки агар биз кучли жамоаларни ютаётган бўлсак, 5 дақиқадан кўп қўшишарди, лекин агар мағлуб бўлсак, 3 дақиқадан ҳам кам вақт қўшишарди", — деди Тони Пулис.

Rating: +3   

Comments

+1   
12 nov 22:38:52
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Бизда суперлигани стадиондаги хакам эмас, вардагилар бошкаради
   
12 nov 20:34:42
Mirjalol
Toza oʻyin vaqti kerak
   
12 nov 20:09:19
Muhammad Yusuf????
Eotyyre
   
12 nov 18:11:07
.
Ayniqsa òzimizning Superliga òyinlariga joriy qilish kerak 10 minut ketadi gohida. Futbolchilaram sòvib bòladi keyin
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика