Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Интервью. Жавлон Иброҳимов - Карантин, Рамазон ойи, чемпионатни марказлашган ҳолда давом эттириш, Канчельскис ва "Навбаҳор"да ўйнаган акаси ҳақида News

Интервью. Жавлон Иброҳимов - Карантин, Рамазон ойи, чемпионатни марказлашган ҳолда давом эттириш, Канчельскис ва "Навбаҳор"да ўйнаган акаси ҳақида

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Жавлон, карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Зерикмаяпсизми? Футболни соғиндингизми?

- Албатта, футболни соғиндим. Ахир, соғинмай бўладими, футбол - бу менинг ҳаётим, касбим-ку! Бироқ коронавирус пандемияси сабабли, барча спортчилар қатори мен ҳам айни пайтда уйдаман. Аммо вақтимни зое кетказмаган ҳолда, уйда спорт формамни сақлаб туриш мақсадида, жамоамиз мураббийлари томонидан белгилаб берилган машғулотлар жадвали асосида, якка тартибда шуғулланяпман.

- Сизнингча, карантин пайти футболчиларнинг жисмоний ҳолатларига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Салбий таъсир кўрсатади. Боиси, уй шароитида оптимал тарзда машғулот ўтказиб бўлмайди. Якка тартибда ва жамоа билан биргаликда машғулот ўтказишнинг фарқи бор.

- Жорий мавсумда ортда қолган Суперлиганинг дастлабки 3та ўйинида фақатгина 2-турдаги “Локомотив”га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушиб, майдонда бор-йўғи 8 дақиқа ҳаракатландингиз, холос. Бу жароҳат билан боғлиқми? Айни пайтда жароҳатингиздан бутунлай фориғ бўлдингизми?

- Қишки машғулотлар пайтида жароҳат олгандим. Шу сабабли, таъкидлаганингиздек, фақатгина “Локомотив”га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушдим, холос. Худога шукр, айни пайтда жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим ҳамда карантиндан кейин бошланадиган Суперлига баҳсларида майдонга тушиб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.



- Карантиндан сўнг, 1-давра баҳсларини марказлашган ҳолда, битта ёки иккита шаҳарда, шунингдек, мухлисларсиз ўтказилиши борасида қандай фикрдасиз?

- Биринчи давра учрашувларини марказлашган ҳолда ўтказилиши борасида бирорта фикр билдира олмайман. Боиси, буни ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти ҳал қилади. Улар қандай қарорга келишса, баҳслар шу тарзда давом этади. Футболни мухлисларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Боиси, футбол миллионлар ўйини. Аммо начора, пандемия сабабли, учрашувларни томошабинларсиз ўтказишга мажбурмиз. Худо хоҳласа, ушбу кунлар ортда қолиб, мухлисларимиз яна стадионларни тўлдириб ўтиришларига ишонаман ва бунга тилакдошман.

- Болалигингизда қайси футболчи кумирингиз бўлган? Ҳозирги футболчилардан кимларнинг ўйинига ҳавас қиласиз?

- "Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Давид Сильванинг ўйинларига ҳавас қиламан.

- Сизнингча, жаҳоннинг айни пайтдаги энг кучли футболчиси ким? Лионель Мессими ёки Криштиану Роналду?

- Криштиану Роналду.

- “Навбаҳор”да бир пайтлари акангиз Жаводулла Иброҳимов ҳам ўйнаган. Жамоа таркибига қўшилишдан олдин акангиздан ҳам маслаҳат олдингизми?

- Бўлмасам-чи! Ахир, Жаводулла акам “Навбаҳор”ни жуда яхши билади. Шунинг учун Наманганга келишдан олдин, ундан маслаҳат олдим. Жаводулла акам “Навбаҳор” ўз анъаналари ҳамда ғолиблик руҳига эга жамоа эканлигини айтиб, мени бу борада қўллаб-қувватлади.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийларнинг қўл остида тўп сургансиз. Ҳозирги устозингиз Андрей Канчельскис бошқа мураббийлардан машғулот ўтказиш ва ўйин услуби борасида нимаси билан фарқ қилади?

- Ҳар бир мураббийнинг машғулотлар ўтказиш жараёни ҳамда ўйин услуби ўзгача. Андрей Антанасович Канчельскис ҳам ўзига яраша тактикага эга мутахассис. Мураббийларнинг услублари бир-бирига ўхшамаслиги билан бир-биридан фарқ қилади. Андрей Антанасович футболчилик пайтида кўплаб машҳур мутахассислар бошқарувидаги жамоаларда ўйнаган ва улардан кўп нарса ўзлаштирган. Эндиликда буни мураббийликда қўлламоқда.



- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Жамоанинг ушбу мақсадни амалга ошириш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- “Навбаҳор”да жорий мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори ҳамда буни амалга оширишимизга ишонаман. Чунки жамоа яхши шаклланган ҳамда таркибдан тажрибали ва маҳоратли футболчилар ўрин олишган. Биз – футболчилар барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, олдимизга қўйилган мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз ҳамда совриндорлар сафидан ўрин олиш билан бирга Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритиш учун астойдил кураш олиб борамиз. Умид қиламанки, Ўзбекистон кубогининг Наманганда ўтказилиши бизга қўшимча руҳ ва куч-қувват бағишлайди.

- Сиз “Бунёдкор” таркибида кўплаб совринларга эга бўлгансиз ҳамда совринларни ютиш борасида анча тажрибалисиз. “Навбаҳор”да ушбу тажрибангиз асқотиши мумкинми?

- Бўлмасам-чи! Қайси жамоада ўйнашимдан қатъий назар, тажриба ўз сўзини айтиши аниқ. Футболчилик фаолиятимнинг кўп қисми “Бунёдкор”да ўтган ва мазкур клуб таркибида кўплаб ютуқларга эришганман, жумладан, Ўзбекистон чемпиони ҳамда вице-чемпиони бўлганман, Ўзбекистон кубоги ва суперкубогини қўлга киритганман, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаганман. “Навбаҳор”га ҳам яхши ниятда, яъни совринларни ютиш учун келганман ҳамда Худо хоҳласа, мазкур мақсадимга эришаман.



- Сиз билан муборак Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами арафасида суҳбатлашяпмиз. Мухлисларга ушбу муқаддас ойда қандай тилакларингиз бор?

- Барча юртдошларимизнинг мазкур муқаддас ойда тутган рўзалари ва қилган ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилишини тилайман. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимиз ҳамда мухлисларни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлинглар!

Маълумот учун
Жавлон Иброҳимов
- 1990 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. “Чиғатой” футбол мактабида таҳсил олган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Трактор” (Тошкент, 2006 – 2007 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2008 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2009 – 2010 йиллар), “Бунёдкор” (Тошкент, 2011-2018 йиллар), “Сувон Самсунг Блюунгз” (Жанубий Корея, 2019 йил).
2020 йилдан “Навбаҳор”да.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика