Latest news

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  44 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди” News

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди”

“Андижон” клуби ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўтган ҳафта Таиланднинг клуби билан шартнома тузди.

Ўзбекистонлик футболчи Таиланд биринчи дивизионида “Чаинат Хорнбилл” сафида ўйнайдиган бўлди. Биз Гусейнов билан боғланиб дастлабки таассуротлари билан қизиқдик.

- “Чаинат Хорнбилл” клубига ўтиш қандай юз берди?

- Аслида бу трансфер ўтган йилда ҳам амалга ошиши мумкин эди. Бироқ айрим сабабларга кўра ўхшамаганди. Шу боис яна бир йил “Андижон”да қолишга қарор қилгандим. Декабрь ойи бошида Таиландга учиб бордим ва "Чаинат Хорнбилл" клуби сафида битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Шундан кейин раҳбарият менга шартнома таклиф қилди ва бир йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйдим.

- Клуб сафида қайси легионерлар ўйнашар экан?

- Бу жамоа сафида машҳур футболчи битта десам тўғри бўлади. Бу франциялик - Флоран Синама Поньол. Ўз вақтида “Ливерпуль” клубида ўйнаган ва Европа чемпионлар лигасини ютган. Бундай савияли футболчи билан бир жамоада ўйнаш албатта ёқимли. Ундан ташқари Уругвай ва Жанубий Кореядан ҳам легионерлар бор экан.

- “Чаинат” клуби ҳақида нима дея оласиз?

- 2009 йилда ташкил топган клубда инфратузилма аъло даражада. Футболчидан талаб қилинадигани фақат футбол ўйнаш. Қолган барча нарса муҳайё экан.


- Клубдагилар билан қайси тилда гаплашаяпсиз? Қийинчилик бўлмаяптими?
- Тил борасида муаммо йўқ. Ота-онамга раҳмат, инглиз тилини анча яхши биламан. Сабаби ёшлигимда улар мендан тил ўрганишни талаб қилишарди. Жамодагилар билан шу тилда мулоқот қилаяпман. Ёш футболчиларга маслаҳтим тил ўрганишсин келажакда албатта ас қотади.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?

- Клуб 2016 йилда премьер-лигадан тушиб кетганидан хабарингиз бўлса керак. “Чаинат” раҳбарияти клуб олдига премьер-лигага қайтиш вазифасини қўйган. Айнан шу ҳам жамоа билан шартнома тузишимга туртки бўлди.

- Мураббий билан суҳбатлашдингизми?

- Яқиндагина жамоага германиялик янги мураббий тайинланди. Германиялик Бьорн Клейм жамоага Европа футболини сингдиришни истамоқда. У билан албатта суҳбатлашишга улгурдим. У қисқа паслар орқали ўйин олиб боришнинг тарафдори экан. Энг асосийси немисча тартиб-интизомга риоя қилаяпмиз.

- Таиланд иқлимига мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Ҳозирча иқлимга мослашиш қийин бўлмади. Чунки об-ҳаво меъёрида бўлиб турибди. Лекин айтишларича март ойидан бошлаб Таиландда иссиқ бошланар экан. Ўшанда ўзимни синаб кўраман.

- Таиландда сизни нима ҳайрон қолдирди?

- Таиландда мени ҳайрон қолдирган нарса бу маҳаллий овқатлар. Сабаби бу ерда барча таом аччиқ бўлар экан. Барибир ўзимизнинг овқатларимизга етмайди-да (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев


Жавлон Гусейнов Таиланд клубига ўтди ФОТО

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика