Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: “Сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчимиз” News

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: “Сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчимиз”

Яманга қарши кечган учрашувда терма жамоамизни майдонга сардорлик боғичи остида бошлаб тушган ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев Сингапурга қарши баҳсдан аввал ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Яман билан ўйинда терма жамоа катта устунликка эга бўлди ва буни ҳисобда ҳам акс эттирди. Кўп куч сарфлангани аниқ. Тикланиш жараёни қандай кечди?

- Одатдагидек тикланиш машқларини олиб бордик. Барчаси режадагидек. 


- Миллий чемпионатимизда мавсум якунланиб бормоқда. Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилиши табиий ҳол. Айни паллада жамоадагиларни жисмоний ҳолати қандай? 

- Барибир хоҳлаймизми, йўқми чарчоқ озгина сезилади. Чунки мавсум охири, Суперлига якунланишига оз қолди. Лекин терма жамоа ўйинлари пайтида яхши спорт формасида бўлишимиз керак. 



- Рақиб аввалги турда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Сингапур терма жамоасидан очиқ ўйин кутяпсизми ёки ҳимояга асосланган?

- Уларни ўрганяпмиз. Сингапурликлар сўнгги ўйинларда ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. 


- Сафарда, кўплаб сингапурлик ишқибозлар қаршисида ўйнашини инобатга олсак, терма жамоамиздан қандай футбол кутишимиз мумкин?

- Худо хоҳласа сафарда ҳам чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатиб ғалабага эришмоқчимиз. 


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика