Latest news

14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  0 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  0 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  14 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди" News

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибин бир нечта ёш ва тажрибали футболчилар билан кучайтиришга эришди.

"Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланган, ўтган мавсумдан бери бош жамоада ҳаракат қилиб келаётган Иброҳим Ибрагимов ҳам эндиликда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади. Иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда янги жамоасида дебютини амалга оширди. Суперлигадаги илк расмий ўйинида  бурчк зарбасидан тўғридан-тўғри Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Биз бу борадаги таассуротлар, "Металлург"га ўтиш жараёни ва бошқа мавзуларда Иброҳим Ибрагимовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан "Металлург"га кўчиб ўтдингиз. Бу жараён қай тариқа юз берди?

- Биринчи бўлиб менга "Металлург" селекционер мураббийи Илҳом ака Шарипов қўнғироқ қилдилар. Бош мураббий Жасур Бродарович ўз жамоасида кўришни истаётганини айтдилар. Клуб раҳбарлари, мураббийи билан гаплашдик. Жамоанинг келажаги, мақсадлари ва шароитлари билан танишдик. Таклиф мени қониқтирди. "Металлург" келажагим учун яхшигина пойдевор бўлади, деган умиддаман. Энг асосийси жамоа бош мураббийининг ўзи менга қизиқиш билдирган. Шу боис кўп ўйлаб ўтирмасдан "Металлург"ни танладим. "Бунёдкор"да кетаётганимда клуб бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан барча нарсани қонуний қилиб кетдим. Жамодаги акаларим, мураббийлар, раҳбарият билан дўстона хайрлашдик. Яхши кайфиятда кузатишди. "Бунёдкор"га катта раҳмат айтаман. 6 ёшимдан бери мазкур клубдаман, менга ҳақиқий мактаб вазифасини ўтаб берди.   

- Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Виталий Левченко сайтимизга берган интервьюларидан бирида сизни яхши билишини, қизиқишини айтиб ўтганди. Шахсан ўзингизга душанбеликлардан чорлов бўлдими?

- "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Григоревич Левченко агентимга мурожаат билан чиққан. ОЧЛ бошланишидан олдин менга қизиқиш билдирганди. Бу ҳақидаги хабарлар рост. Тўғрисини айтсам Тожикистонга боргим келмади. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникидан юқори ҳисобланади, деб ўйлайман. "Истиқлол"га ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. 

- "Металлург"даги дебют ўйинингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Афсуски, дебют ўйиним мағлубият билан якунланди. Тўғри гол урдим. Лекин буни жамоам учун фойдаси бўлмади. "Қизилқум"га қарши яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ўйин давомида рақибдан устунлигимиз кўриниб турди. Бироқ натижа ижобий эмас. 

- Бурчакдан тўғридан-тўғри урган голингиз шу пайтгача урган голларингиз ичида энг чиройлисими?

- Гапингизга қўшиламан. Ҳаттоки, ёшлар , академия, ўринбосарлар жамоаларида ҳам бунчалик чиройли гол урмаганман. 

- Ушбу гол тажрибали ва номдор Игнатий Несетров дарвозасига урганингиз билан ҳам қадрли, десак бўладими?

- Эсда қоларли гол, десам муболаға бўлмайди. Боз устига бу Суперлигадаги илк голим. Буни ҳали кўп эслайман. Дебют ўйинимда бурчакдан чиройли гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика