Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Интервью. Денис Иванков : “Яман терма жамоаси кучсиз ўйин намойиш этди” News

Интервью. Денис Иванков : “Яман терма жамоаси кучсиз ўйин намойиш этди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Пахтакор марказий стадионида, минглаб ишқибозлар қаршисида Яман терма жамоаси устидан ғалабани тантана қилди.

Байрамона руҳда ўтган учрашувдан сўнг терма жамоа дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз тажрибали мутахассис бош мураббий Вадим Абрамов билан учинчи бор бирга ишламоқда. Бундан аввал икки бор олимпия терма жамоасида Абрамовга  кўмаклашган. 

- Денис Александрович ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб Яман терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида. Сизнингча терма жамоамиз ниманинг ҳисобига ғалабага эришди?

- Тўғриси Яман кучсиз ва бўш ўйнади. Ўйлашимча бизнинг йигитлар яхши тайёргарлик кўришди ва уларга имконият қолдиришмади. Мухлислар қатори биз ҳам мамнунмиз. 

- Мазкур йиғинга чақирилган учинчи дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов кимнинг қарорига мувофиқ таклиф этилди?

- Абдумавлонни Вадим Абрамов таклиф қилди.

- Одатда йирик ҳисоб қайд этилган баҳсларда ғолиб жамоани камчиликлари сезилмайди. Учрашув давомида терма ўйинида хатоларни пайқадингизми? Шунингдек шогирдингиз Элдор Суюновга бу ўйинда деярли юмуш топилмади..

- Хато ва камчиликлар доим бўлган. Йўл қўйилган камчиликларни тўғирлаймиз ва уларни устида яна ишлаймиз. Ҳа, Элдорга ҳимоячилар иш қолдирмади. 

- Фаластин билан учрашувдан сўнг жамоада кайфият тушган эди. Футболчиларни мураббийлар штаби билан биргаликда қандай руҳлантирдинглар?

- Машғулотлар жараёнида ва ўйиндан аввал, биз ҳаммамиз ватан шаъни учун майдонга тушаётганимизни таъкидладик. Йигитлар айтганларимизни тўғри тушунди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика