Latest news

15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  1 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  9 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил) News

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил)

Барчамиз учун қизиқ ўтган U-20 Осиё чемпионати муваффақиятли якун топди.

Шу орқали Ўзбекистон U-20 термаси Индонезияда ўтиши керак бўлган (!) кичик мундиалга йўлланма олди. Аслида ушбу саралаш ўйинлари 2020 йилда, жаҳон чемпионати эса 2021 йилда ўтказилиши керак эди. Аммо пандемия сабабли барча ишлар тўхтаб қолганди. Энди кечиккан турнир яна бир бор кечикиши кутилмоқда.

Аммо нима сабабдан? XXI асрда ҳеч қайси маълумотни оммадан яшириб бўлмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ички сирларни билиб, оммага тарқатадиганлар шунчалар кўпки, биз ўзимиз учун етарлича маълумот оляпмиз. Хўш, Индонезияда нималар бўляпти? Давлат ростдан ҳам ушбу турнирни ўтказишга тайёр эмасми?

Аслида давлат ушбу турнирни ўтказиш учун барчасини шай ҳолатга келтириб қўйган. Жаҳон чемпионати ўйинлари 6 шаҳарнинг 6 стадионида бўлиб ўтади. Икки кун олдин турнирнинг мадҳияси ҳам оммага тақдим қилинган. Фақатгина...

Ўртада сиёсий муаммолар борга ўхшамоқда. Чунки Индонезия давлати турнирга йўлланма олган Исроил давлати футболчиларини ўз ҳудудига киритишни истамаяпти. Аслида спорт ва сиёсат сўнгги 10-15 йиллик даврга қадар мутлақо бир-бирига қарамаган эди, аммо ҳозир барчаси ўзгача бўлиб бормоқда. Исроил ва Фаластин давлати ўртасидаги можаролар сабабли Индонезия шу қарорга келмоқда.

ФИФА нима қиляпти? Бу савол барчанинг кўнглидан ўтган. Чунки қуръанинг бекор қилингани ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ҳозирда ФИФАдагилар турнирнинг ўз вақти ва жойида ўтиши учун ҳаракат қилмоқда, фақатгина босим қилиш ва қўрқитиш орқали.

Ёзишларича агарда турнир ўз вақти ва жойида бошланмаса ФИФА Индонезияни турли хил санкциялар билан жазолаши ва ҳатто ташкилот аъзолигидан четлатиши билан қўрқитмоқда. Ўз навбатида ушбу қўрқитишлардан кейин Индонезия ҳам ФИФАга бойкот эълон қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда агарда турнир Индонезияда ўтмайдиган бўлса, ФИФА мезбонлик борасида Аргентина вариантини кўриб чиқади. Чунки ушбу давлат тезкорлик билан ЖЧни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келишга ваъда берган.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика