Latest news

17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  20 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  3 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди” News

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди”

Сайтимиз орқали аввалроқ хабар берганимиздек, биринчи лиганинг 6-тур ўйинида “Хоразм” сафида аслида ярим ҳимоячи бўлган Илёс Хайров дарвозабон сифатида харакат қилди.
“Хотира-79”га қарши кечган баҳсда Ҳайров ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди. Ўйиндан сўнг футболчи билан шу хусусда суҳбатлашдик.

- Илёс, сизни бунгача ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келганингизни яхши биламиз. Лекин “Хотира-79”га қарши учрашувда дарвозабон амплуасида харакат қилдингиз...
- Ҳа, шундай. Жамоамизда посбонлар билан боғлиқ муаммо юзага келгач, дарвозада туришга мажбур бўлдим. Чунки жамоамга қайси позицияда бўлса ҳам фойда келтиришим керак эди.

- Бу кимнинг қарори бўлди? Ёки дарвозада туришни ўзингиз истадингизми?

- Йўқ, бу бутун жамоанинг қарори бўлди. Очиғи кутмагандим. Учрашувдан таҳминан бир соат олдин дарвозада туришим маълум бўлди. Яқинда ўғил фарзандлик бўлганим учун олдинги турда “УзДонгЖу” билан ўйинга бормагандим. Кейин эса Уйчига келиб, жамоага ёрдам беришни хоҳладим. Чунки дисквалификация туфайли жамоада муаммо юзага келганди.

- Илгари ҳам дарвозабон сифатида ўйнаган учрашувларингиз бўлганми?
- Йўқ, асосан ярим ҳимояда ўйнаганман.

- У холда “Хотира-79”га қарши ўтказилган ўйин сиз учун дарвозабон сифатида қийин кечгандир?
- Ҳа. Дарвозада туриш осон эмас. Боз устига рақиб жамоа футболчилари мени аслида посбон эмаслигинимни билиб, узоқ масофалардан ҳам кўплаб зарба йўллашди.

- 5 балли тизимда ўзингизнинг кўрсатган ўйинингизга неча балл қўйган бўлардингиз?
- (Кулиб) Имкон даражасида ўйнаб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишга уриндим. Ўйинимга эса баҳо бера олмайман.

- Учрашувнинг қўшимча дақиқаси ўтиб бораётганида ўз дарвозангиздан 2 дақиқа ичида 2та тўп ўтказиб юбордингиз. Бу алам қилган бўлса керак?

- Албатта. Нафақат менга балки бутун жамоа учун аламли бўлди. Рақиб жамоанинг иккинчи голидан кейин ўйинни марказдан бошладик ва улар тўпни олиб қўйиб, ҳужум уюштирди ва буни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Табиийки футболда 90+1 ва 90+2-дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, очко йўқотиш руҳий зарба бўлади.

- Ўтказиб юборилган учта голни қайтаришни иложиси йўқмиди?

- Бунгача дарвозабон сифатида ўйнамаганим учун жуда қийин бўлди. Агарда посбонларимизнинг ўзлари бўлганида, ўйлайманки ҳар уччала голни ҳам қайтарган бўларди.

- Сафарда эришилган ушбу дуранг сизларни қониқтирдими?
- Биласизми бу ўйинга катта йўқотишлар билан келгандик. Асосий посбонларимиз ва бир нечта ўйинчилар дисквалификация туфайли ёрдам бера олмади. Шунга қарамай дарвозабонсиз ўйнаб ҳам сафарда бир очкони қўлга киритдик. Шундан келиб чиқиб дуранг биз учун қониқарли натижа деса бўлади. Лекин тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз ҳам чакки бўлди.

- Агарда келгусида шундай холат такрорланса, яна дарвозада туришга тайёрмисиз?
- (Кулиб) Йўқ. Тўғриси, майдонда ўйнаб юриб, кейинчалик дарвозада туришингиз қийин жараён бўларкан. Олдинга ўтиб, ўйнагим келди. Умид қиламанки, энди бу каби холатлар бўлмайди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика