Latest news

08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  3 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  2 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг тайёргарлигидан кўнглим тўқ" News

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг тайёргарлигидан кўнглим тўқ"

Иккинчи даврадага тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Олий Лиганинг икки клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушган бўлса, олдинда жамоани Тошкентдаги йиғин ва назорат баҳслари кутиб турибди.
Жамоа режалари ва тайёргарлигини билиш мақсадида клуб бош менежери Илҳом Шариповга мурожаат этдик.

- Илҳом ака, аввало жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги борасида тўхталсангиз…


- Тайёргарлик ишларимиз тузилган режа асосида давом этмоқда. 14 июль куни Самарқандда йиғилиб, Ургут тумани тоғ ён бағрида тайёргарликни бошладик. Тоғдаги машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга интилдик. Жамоа таркибини Азамат Бобожонов тарк этган.

- «Насаф» билан кечган ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўйлайманки, бу ўйин «Динамо» учун ҳам, «Насаф» учун ҳам жуда фойдали бўлди. Биз ушбу ўйинга тоғдаги йиғиндан тўғри етиб келганимиз боис, йигитларда чарчоқ аломатлари бироз сезилган бўлсада, жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдим. Асосийси, натижа эмас, барча футболчиларни майдонга тушириб ўйин амалиёти бериш эди, бу ишимиз амалга ошди. «Насаф»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, қўл остимиздаги барча футболчилар ҳаракатидан қониқдим, десам ҳам бўлади.

- «Шўртан» устидан қозонилган ғалаба жамоа руҳиятига ижобий таъсир этса керак?


- «Насаф» билан ўйиндан кейин футболчиларга жума куни бир кунлик дам бериб, душанба куни «Шўртан»га қарши ўйин ўтказдик. 2:0 ҳисобидаги ғалаба ёш футболчилар руҳиятига ижобий таъсир этади, аммо бу сафар ҳам биз учун асосийси натижа эмас, ўйин амалиёти ва жамоанинг ўйини эди. Шу куни барча футболчилар ҳаракатидан қониққан бўлсамда, жамоа мавсумга ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шу боис ҳозирда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бораяпмиз. 28 июль куни Самарқанд вилоят чемпионати бўлмиш иккинчи лигада тўп сураётган 1998-99 йилларда туғилган футболчилардан иборат термага қарши ўртоқлик ўйинида тўп сурдик. 30 июль куни эса Самарқанд вилоят терма жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушамиз. Бу ўйинлар фойдали бўлади - жамоамиз тайёргарлигини кўрамиз, шунингдек вилоятимиз ёшларини яна бир бор кўрикдан ўтказиш имконияти бўлади. Ҳозирча жамоа тайёргарлигидан кўнглим тўқ.

- «Динамо» таркибида Убайдулло Набиев ва Искандар Холмирзаев сингари маҳаллий футболчилар келиб қўшилишди. «Насаф» ва «Шўртан» билан ўйинда уларни кўздан кечирдингиз. Улар жамоада қолишадими?


- Ўнг қанот ҳимоячиси Убайдулло Набиев ва марказия ярим ҳимоячи Искандар Холмирзаевлар яхши таассурот қолдиришди. Айни дамда Убайдулла Набиевни жамоада олиб қолишга қарор қилдик. Искандар Холмирзаевни ўйинларини яна кузатамиз. Ҳозирда таркибимизда 25 футболчи бор, Набиевни жамоани тарк этган Азамат Бобожонов ўрнига қўшиб олдик.

- Сўнгги йиғин Тошкентда ўтадими?


- Икки кунлик танаффусдан сўнг 2 август куни Тошкентда йиғиламиз. У ерда «Пахтакор-2» ва «НБУ-Осиё» жамоалари билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиш режамизда бор. Бир ҳафталик ушбу йиғиндан кейин 9 август куни Самарқандда тўпланамиз ва эртасига иккинчи давранинг дастлабки турларида «Нурафшон» ва «Ғиждувон» жамоаларига қарши майдонга тушиш учун Бухорога йўл оламиз.

- Тошкентдаги йиғинда жамоа таркиби кучайтириладими?


- Таркибни яна кучайтириш режамиз бор, Тошкентдаги йиғин давомида сафимизга битта тажрибали футболчини қўшиб олишимиз мумкин. Умуман олганда эса, айни дамда жамоамиз асосини ташкил этувчи самарқандлик ёш футболчилар билан ҳам олдимиздаги вазифани бажара олишимизга ишонаман. Ёшларимиз «Динамо» сафида тўп суриб, Олий Лигага чиқишга қурблари етади. Барқарор ўйин намойиш этаётган жамоамизда катта ўзгаришлар қилишга ҳожат йўқ деб ўйлайман. Улар биринчи даврада ишончимизни оқлашди ва иккинчи даврада ҳам ёшларимиздан умидимиз катта. Қолаверса, пойтахтдаги йиғинда жамоамизга ҳозирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Сингапурда бўлиб турган Достон Ибрагимов ва Саиджамол Давлатжоновлар ҳам қўшилади.

- Иккинчи давра олдидан жамоанинг қайси чизиғини кучайтиришни истардингиз?


- Дарвоза чизиғи ва ҳимоямиздан кўнглим тўқ, ҳар ҳолда биринчи даврада энг кам гол ўтказдик. Яримҳимоямиз ва ҳужум чизиғимиз ҳам барқарор ўйин намойиш этди. Умуман олганда, биринчи даврада энг кўп гол урган жамоа бўлсакда, ҳар бир мураббий сингари ҳужум чизиғимизни янада кучайтирган бўлардим. Чунки ҳар қандай мураббий қўл остида голеадор футболчи бўлишини орзу қилади. Давралар оралиғида ҳеч бир жамоа ўзининг тўпурарини бошқа жамоага бермасада, Тошкентдаги йиғинда бу борада ишлаймиз. Агар сафимизга янги футболчи қўшиб ололмасак, ваҳимали жойи йўқ, қўл остимиздаги футболчилар билан мақсадимиз Олий Лигага қайтиш учун курашамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика