Latest news

21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  0 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа” News

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа”

Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳсидан сўнг “пахтакорчилар” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Илҳом ака, йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Биринчи сабаби сифатида таркибимизнинг тубдан ўзгариб кетганини айтишимиз мумкин. Биринчи босқичда тўп сурган футболчилардан 70 фоизини “Пахтакор”нинг ўринбосарлар таркибига бердик. Бундан ташқари, бугунги ўйинда олтита 1995 йилда туғилган ўйинчимиз иштирок эта олмади. Чунки улар айни пайтда терма жамоа сафида йиғин ўтказишмоқда. Шунга қарамай, бугунги учрашувда иштирок этган ўйинчилар кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди, лекин барибир тажриба ўз сўзини айтиб, “Машъал” ғалаба қозонди. Насиб қилса, навбатдаги ўйинимиз “Спартак”ка қарши кечади ва бу беллашув биз учун бирмунча осон ўтади деб ўйлайман.

- Ҳимоя чизиғи ва дарвозабонга эътирозингиз борми?
- Албатта, 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мураббийда барча футболчиларга нисбатан эътироз бўлади. Менда ҳам дарвозабонга ва ҳимояда тўп сурган ўйинчиларга эътироз бор. Кейинчалик шогирдларим қаерда хатога йўл қўйишганини бирма бир тушунтириб бераман.

- Йил бошидан бери деярли барча “Машъал”нинг олий лигага чиқишини гапириб келмоқда. Бу борада нима дея оласиз?
- “Машъал”нинг қанчалик кучга эга эканлиги кўриниб турибди. Менимча, бу жамоа ортиқча қийинчиликсиз олий лигага чиқади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика