Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Илҳом Мўминжонов унга бўлган туҳмат, Омон Ғофуровнинг бўхтонлари, ЎФА билан судлашиши, "Навбаҳор"дан кетгани ва Турғунбоев "Пахтакор"да ўйнамоқчи бўлгани ҳақида сенсацион интервью берди News

Илҳом Мўминжонов унга бўлган туҳмат, Омон Ғофуровнинг бўхтонлари, ЎФА билан судлашиши, "Навбаҳор"дан кетгани ва Турғунбоев "Пахтакор"да ўйнамоқчи бўлгани ҳақида сенсацион интервью берди

Куни кеча сайтимизга "Навбаҳор" ҳамда "Сурхон" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов мурожаат қилди ва интервью бериб, баъзи ҳақиқатларни ошкор этмоқчи эканлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Азиз Турғунбоевнинг трансфер масаласи ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган Илҳом Мўминжоновни дастлаб 1 йилга, кейинчалик ушбу дисквалификацияга 4 йил қўшиб, жами 5 йилга футболдан четлатилиб, унга нисбатан 50 миллион жарима қўлланганди.

Илҳом Мўминжонов интервью давомида куни кеча ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг матбуот чиқиш қилиб, Илҳом Мўминжоновнинг келишилган ўйинларда иштирок этгани бўйича 100% далил исботлари борлиги ва тотализатор ўйинида иштирок этгани ҳақидаги гапларини буҳтон эканлигини таъкидлади ва ўз эътирозларини билдирди.

Мўминжонов ЎФА келишилган ўйинларни аниқлаш масаласидаги иши давомида Мўминжоновнинг айбсиз эканлигини исботловчи ҳужжатларини кўриб ҳам чиқмагани, адвокатларини эшитмагани, шахсий адовакти бор футболчиларни гапларига қулоқ солиб уни футболдан четлатиб юборгани ҳақида гапиради.


Илҳом Мўминжонов интервью давомида қуйидаги мавзулар ҳақида очиқ-ойдин гапирди:


- ЎФАни судга бергани

- ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг унга нисбатан айтган бўҳтонлари

- Шахсий адовати бор футболчилар кўрсатмаси

- ЎФА келишилган дея аниқлаган ва қайси ўйин эканлиги яширилган ўйинлар  қайси эканлигини ошкор қилди

- Азиз Турғунбоев трансфер машмашаси ва футболчи "Пахтакор"да ўтмоқчи бўлгани

- "Навбаҳор"дан нега кетгани

- Унга нисбатан кўрсатма берган футболчи тотализатор ўйинида иштирок этгани куни кеча маълум бўлгани ва уни Про-лига клуби четлатгани

- "Сурхон" жамоаси билан боғлиқ мавзу

- Тез орада адвокатлари чиқиш қилиши ва ҳоказо


Таъкидлаб ўтиш керакки, сайтимиз таҳририяти мазкур масала юзасидан иккинчи томон, яъни ЎФАни ёки ПФЛ бош директори Омон Ғофуровни ҳам эшитишга ҳам тайёр.


TAS-IX


 


TAS-IX эмас



Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика