Latest news

20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  0 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  1 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  5 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  6 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  18 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  13 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" News

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика