Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Илҳом Мўминжонов: "Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман" News

Илҳом Мўминжонов: "Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман"

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Жамоамиз олтита турдан бери ғалаба қозона олмаётганлиги сабабли “Олмалиқ” билан ўтган ўйинда ғалабани қўлга киритишимиз шарт эди. Бугун ғалабага яқин эдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда ютуқни қўлдан бой бердик. Учрашувга жиддий тарзда ҳозирлик кўргандик. Афсуски баҳс охирларида ўтказиб юборилган гол барча меҳнатларимизни чиппакка чиқарди. Нима ҳам қила олардик, кўзланган мақсадга эриша олмаган бўлсакда ҳаёт давом этади. Шундан келиб чиққан ҳолда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Бир турдан кейин чемпионатнинг дастлабки қисми якунига етади. Давралар оралиғида биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб уларни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўрамиз. Бу орқали мавсумни кучли бешликда якунлаш учун ҳаракат қиламиз. Бугун биринчи давра ҳисобидан ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсни ўтказдик. Шукурки, уйдаги учрашувларда рақибларимизга имкониятни бой бермадик. Иккинчи даврада янада яхшироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман. Ўзим истаган футболчилар билан музокаралар ўтказдик. Давралар оралиғида таркибга ички чемпионатда тўп сураётган олти-етти нафар ёш футболчиларни қўшишни мўлжаллаб турибман. Ҳозирча уларни ким эканлиги сир. Барча масалада келишувга эришганимиздан сўнг уларни кимлигини ошкор қиламиз.

Айни пайтда беш нафар футболчимиз турли сабабларга кўра бугунги учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг айримлари оилавий сабаб, баъзилари эса бетобликлари сабабли айни пайтда жамоа билан бирга эмаслар. Биринчи даврани тугашига яна битта ўйин қолди. “Насаф” билан ўтадиган учрашувдан кейин таркибда кимларни қолиши ва кимларга жавоб берилиши борасида бир тўхтамга келамиз.
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика