Latest news

20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  35 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  15 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  24 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул" News

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. “Навбаҳор” ғалаба учун келганди. Аммо бугунги баҳсда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Машарипов ва Безерра индивидуаль маҳорати эвазига гол киритилди. Бунда футболчиларимни айблай олмайман. Бу футбол. Ўйин дурангга мос бўлди. Лекин дуранг қайд этилиши керак бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади, - деб гап бошлади Илҳом Мўминжонов.

-  “Навбаҳор” уйда ва сафарда бошқа-бошқа ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ҳар хил. Бу нима билан боғлиқ?
-  “Навбаҳор” фақатгина уй жамоаси эмас. Бизни уй жамоаси дейишаётганига асосий сабаб, икки йилдан буён уйда мағлуб бўлмаяпмиз. Шу боисдан ҳам одамлар бизни уй жамоаси деб ўйламоқда. Кўплаб жамоалар сафарда ҳар доим ҳам ғалаба қозонишмайди. Уйда эса исталган рақибни мағлуб этамиз. Ўтган мавсумда сафарда кўплаб очколарни жамғаргандик. Бу йил эса ҳозирча 4 очко ишладик. Тўғри, бу кам, аста-секинлик билан сафарда ҳам кўплаб очколар оламиз. Ҳозирги мавжуд таркиб билан шу даражага етишганимиздан хурсандман. Футбочлиларим билан фахрланаман.


-  Раҳбарият томонидан мавсум аввалида “Навбаҳор” чемпионлик курашиши айтилганди. Ҳозирги жамоа билан Суперлигада айнан қайси ўрин учун кураша олишга кўзиз етади?
-  Биз раҳбарият қўйган вазифани бажарамиз. “Навбаҳор” камида кучли учликка кириш ёки чемпионлик учун курашади. Чунки, қўл остимдаги футболчилар совриндор бўлишга лойиқ.

-  Ўтган матбуот анжуманида клубдаги баъзи инсонлар мен йиғган таркибга ишонмаяпти дея таъкидлагандингиз. Клубда ишлашга сизга кимдир тўсқинлик қиляптими? Айнан ўша сиз айтиб ўтган инсонлар ким?
-  Бу сирлигича қолгани мақул. Ҳеч ким мени ишимга тўсқинлик қилмаяпти.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.
-   Тўғри, раҳбарият ҳам айнан шу камчилигимиз хусусида танбеҳ берди. Келгусида айнан позицион ҳужум ташкил этиш хусусида ишлаймиз. Аммо унутмангки жаҳон футболида голлар асосан стандарт вазиятлардан киритилади.


Жаҳонгир Меҳмонов: Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”ни топ жамоалар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Яхши ўйнаяпмиз. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда ўзимизнинг биргина хатоимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу футбол. Бунда кимдир хато қилади ва кимдир ғалаба қозонади. Шундай мағлубиятлар бизни келгусида ҳам футболчи сифатида ўстиради. Бизга ишонаётган барчани ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Қайси мағлубият аламли бўлди. Жиззахдагими ёки бугунги?

Ҳар бир мағлубият аламли. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган.


Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика