Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  56 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди" News

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Сафар ўйинига астойдил тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин "Арал Самали" жамоасини иккита ўйини видеосини таҳлил қилгандик. Бугун футболчиларимга раҳмат айтаман. Рақиб дарвозасига кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи устида яна ишлаймиз.

- Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа таркибида қайси футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайсиз?

- Энди "Арал Самали" футболчилари орасида Алланиязов ва Алимовлар яққол ажралиб туришди. Жамоамда барча футболчилардан кўнглим тўлди, уларнинг ҳаммаси яхши ўйнади. Дарвозабоним ҳам қийин вазиятларда яхши ўйнади.

- Стадион борасидаги фикрингиз қандай?


- Биз бугун сунъий майдонда ўйнашимиздан хабаримиз бор эди. Тошкент шаҳридаги йиғинда шу каби сунъий майдонда машғулот ўтказганмиз. Ҳозирги кунда сунъий майдонлар орасида "Арал Самали" майдони энг яхшиси деб ўйлайман. Балки ёз ойларида қийин бўлиши мумкин.

- Бугун Акбар Тўраев майдонга туширилмаганини сабаби нима?


- Акбар Тўраев ўтган 3 та учрашувда гол ўтказиб юбормади, ундан кўнглимиз тўқ. Машғулотларда бармоғини жароҳатлаб олди. Шу сабаб бугун Машхур Муҳаммаджоновни асосий таркибда туширдик.

- Майдон трибуналари ҳақида фикрингиз?


- Майдон холати яхши. Биз ҳозир ПРО-Лигада ўйнаяпмиз. Трибуналарда тўлиқ шароит бўлмаганига қарамай шунча мухлис келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турди, бунга қойил қолдим.

- Азамат Алланиязов билан аввал ҳам ишлагансиз. Ўйинга тайёрлаган услубингизда унинг ҳам имкониятларини ҳисобга олганмидингиз?


- Азамат Алланиязовни яхши биламан. У ўтган турларда 2 та гол урганди. Алимов ва Алланиязовларга алоҳида ҳимоячи қўймадим. Фақат стандарт вазиятларда Алланиязовни қаттиқ қўриқлаш кераклигини тушунтиргандим. Боиси у бундай вазиятларда кўпроқ имкониятга эга бўларди.

- Бугун қайси жиҳатлар эвазига жамоангиз устунликка эришди?


- “Арал Самали"ни ўрганиб чиққандик. Бугун қисқа узатмалар эвазига устунликка эришдик деб ўйлайман. "Хоразм" билан ўйиндаги холатдан келиб чиқиб услуб танлагандик. Бугун биз юқори прессинг услуби билан ўйнамадик.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика