Latest news

16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  3 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  1 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди" News

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Сафар ўйинига астойдил тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин "Арал Самали" жамоасини иккита ўйини видеосини таҳлил қилгандик. Бугун футболчиларимга раҳмат айтаман. Рақиб дарвозасига кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи устида яна ишлаймиз.

- Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа таркибида қайси футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайсиз?

- Энди "Арал Самали" футболчилари орасида Алланиязов ва Алимовлар яққол ажралиб туришди. Жамоамда барча футболчилардан кўнглим тўлди, уларнинг ҳаммаси яхши ўйнади. Дарвозабоним ҳам қийин вазиятларда яхши ўйнади.

- Стадион борасидаги фикрингиз қандай?


- Биз бугун сунъий майдонда ўйнашимиздан хабаримиз бор эди. Тошкент шаҳридаги йиғинда шу каби сунъий майдонда машғулот ўтказганмиз. Ҳозирги кунда сунъий майдонлар орасида "Арал Самали" майдони энг яхшиси деб ўйлайман. Балки ёз ойларида қийин бўлиши мумкин.

- Бугун Акбар Тўраев майдонга туширилмаганини сабаби нима?


- Акбар Тўраев ўтган 3 та учрашувда гол ўтказиб юбормади, ундан кўнглимиз тўқ. Машғулотларда бармоғини жароҳатлаб олди. Шу сабаб бугун Машхур Муҳаммаджоновни асосий таркибда туширдик.

- Майдон трибуналари ҳақида фикрингиз?


- Майдон холати яхши. Биз ҳозир ПРО-Лигада ўйнаяпмиз. Трибуналарда тўлиқ шароит бўлмаганига қарамай шунча мухлис келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турди, бунга қойил қолдим.

- Азамат Алланиязов билан аввал ҳам ишлагансиз. Ўйинга тайёрлаган услубингизда унинг ҳам имкониятларини ҳисобга олганмидингиз?


- Азамат Алланиязовни яхши биламан. У ўтган турларда 2 та гол урганди. Алимов ва Алланиязовларга алоҳида ҳимоячи қўймадим. Фақат стандарт вазиятларда Алланиязовни қаттиқ қўриқлаш кераклигини тушунтиргандим. Боиси у бундай вазиятларда кўпроқ имкониятга эга бўларди.

- Бугун қайси жиҳатлар эвазига жамоангиз устунликка эришди?


- “Арал Самали"ни ўрганиб чиққандик. Бугун қисқа узатмалар эвазига устунликка эришдик деб ўйлайман. "Хоразм" билан ўйиндаги холатдан келиб чиқиб услуб танлагандик. Бугун биз юқори прессинг услуби билан ўйнамадик.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика