Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку" News

Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа бугун муносиб ҳимояланди ва ҳисобни сақлаб қола олди", - деди Виталий Левченко мағлубиятдан сўнг.


- Ҳар доим 3-5-2 схемасида ўйнайсиз. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг кўпроқ ҳужумчиларни майдонга тушириш тўғри бўлмасмиди ёки схемани ўзгартириш керакмиди...

- Шу ҳолатимизда ҳам "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумларга қочиб кета олди. Агар янада очилганимизда дарвозамиз олдидаги хавф яна ортиб борарди. Рақибимиз таркибидаги футболчиларнинг маҳоратини ҳисоб олган ҳолда ўйнадик. Футболни инсонлар ўйнашади ва айрим вазиятларда кимдир тўпга югура олмай қолиши ёки вазият охиригача ўйнамаслиги мумкин. Салбий натижа ҳам натижа ҳисобланади.

- "Пахтакор" сафидаги 8-9 нафар терма жамоасида сафида эди. Шу сабабли "Нефтчи" футболчилари бугун жисмоний жиҳат бўйича устунроқ бўлиши керак эди. Лекин "Пахтакор" футболчилари ҳеч қайси бир яккакурашда мағлуб бўлганини кўрмадим.

- "Нефтчи"да неча нафар терма жамоага чақирилганлар бор экан?

- Кожо эртароқ қайтди. Кейин Искандеров. "Пахтакор"да бўлса 10 нафар футболчи терма жамоада эди.

- "Нефтчи"да бўлса 7 футболчи. "Нефтчи" футболчилари бугун ёрқин ўйнаганини кўрдингизми? Мен кўрмадим, сабаби терма жамоада кимдир ўйнади, кимдир эса захирада ўтирди.

- Демак, жисмоний жиҳат икки жамоада ҳам деярли тенг эди, шундайми?

- Бугун "Пахтакор" нима қилганини кўрдингизми? Неча нафар футболчи майдонда ётди.

- "Пахтакор" бир киши кам эди ва футболчилар вақтни чўзиши бу футболдаги барчага таниш бўлган айёрлик. Агар "Нефтчи" бир киши кам бўлганида, худди шундай йўл тутган бўларди. Хўп, "Пахтакор" футболчилари ётиб, вақтни чўзди десак ҳам. Асосий вақт якунига етганда ҳакам ўйинга қўшимча дақиқалар қўшиб бердику.

- Биз "Насаф"га қарши ўйнаганимизда бош ҳакам 11 дақиқа вақт қўшиб берди. Бугун эса ҳакам неча дақиқа қўшди? Жисмоний ҳолат нима дегани? "Пахтакор" нима қилди? "Пахтакор" фақат ҳимояланди-ку. "Пахтакор" индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Бу жисмоний жиҳат эмас.

- "Нефтчи"да ҳам бундай маҳоратли футболчилар бор-ку. Йовович, Искандеров, Кожо, Алибоев ва бошқа мега футболчилар...

- Аммо, бу футболчилар ажойиб жамоа шаклланди деганини эмас-ку. Футболда "юлдуз" футболчилар бор ва "юлдуз" жамоалар бор. "Юлдуз" футболчилар майдонга деярли югуришмайди. Шундай "юлдузлар"ни нима қилиш керак?

- Бунинг учун захира деган жой бор. Захирада ўтириб кўрсин, бир ёки иккита ўйин. Масалан, Кожо бўлмаса Нимели бор.

- Нимелида жароҳат бор. Билмасдан гапирманг.

- Хўп. Виталий Григорьевич, мен шуни айтмоқчиманки, "Нефтчи" жуда кучли таркибга эга ва захира ўриндиғи ҳам шундай.

- "Пахтакор"нинг таркиби-чи? Кучсизми? Ўзингиз нечта футболчи терма жамоага чақирилганини айтдингиз-ку. Биринчи гол қандай урилганини кўрдингизми? Стандарт вазиятда ким югурмаганини-чи?

- Ўша вазиятда жуссаси кичикроқ бўлган Иброҳимҳалил Юлдошев бор эди.

- Турғунбоевчи? Бўйи баланд футболчими?

- Турғунбоев шу бўйи билан Австралия дарвозасини ишғол этган.

- Фарқи йўқ. Вазият охиригача ўйнаб қўйиш керак. Жавоб шу.

- Лекин жамоангизда ҳам бўйдор бўлмаган Алибоев гол урди.

- Футболда концентрация, хоҳиш ва ҳаракат деган тушунчалар бор. Мана шундай стандарт вазиятларда охиригача ҳаракат қилиш керак.

- Иккинчи бўлимда "Нефтчи"да иккита яхши имконият бўлди, аммо улар ҳам кўкка совурилди.

- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Ўйинни таҳлил қилиб чиққанимиздан сўнг бир хулосага келиш мумкин бўлади.

- Ҳозиргина футболда хоҳиш ва истак бўлиши керак дедингиз. Демак, бугун "Нефтчи"да ғалаба қозониш учун иштиёқ камроқ эдими?

- Барча футболчиларда эмас. Айрим футболчилар борини беришди. Футболда иштиёқи бор жамоа ғалаба қозониб кетади.

- Футболчиларни ўйинга 100% қилиб тайёрлаш мураббийнинг вазифаси эмасми? Ҳозир бу футболчи тайёр эмас эди деяпсиз...

- Яна бир бор айтаман. Футболда нюанслар бор. Ушбу нюанслардан хабардор бўлиш учун жамоа ичида бўлиш керак. Масалан, футболчи терма жамоа йиғинидан қайтиб келди. Унга асосий таркибдан ўрин берасизми?

- Ҳа, агар жароҳати бўлмаса ва ҳолати яхши бўлса.

- У машғулотларда яхши иштирок этди, аммо ўйин вақти эса яхши ҳаракатланмади.

- Уни захирага олиш талаб этилди.

- Шундай қилдим-ку.

- Ўйиндан олдин Тожикистон терма жамоасини бошқаришингиз мумкин эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди...

- Бу саволга жавоб бермайман.

- "Нефтчи"ни олдинда қийин рақибларга қарши ўйин кутиб турибди. "Динамо", "Андижон" ва ОКМК. Зич тақвимга қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?

- Фақат меҳнат орқали. Фақатгина меҳнат ва қурбонлик орқали. Талаб қилинаётган нарсаларни бажариш ва борини бериш. Ҳозир югурмасдан футбол ўйнаса бўладиган давр эмас. У вақтлар ўтиб кетди.

- Икки жамоада ҳам терма жамоага чақирилган футболчилар бор экан. Лекин "Пахтакор"даги терма жамоага чақирилган Турғунбоев ва Сергеевлар гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Демак, бугунги учрашувда "Нефтчи" таркибидаги терма жамоага чақирилган футболчилар рақиб таркибидаги худди шундай футболчилардан ёмонроқ ўйнадими?

- Мағлуб бўлганингда ҳар доим нимадир етишмаган бўлади. Футбол хатолардан иборат. Камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Шу сабабли "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика