Latest news

22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  0 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0

Илҳом Ҳамроев: “Биз халқаро майдонда ҳам медаллар учун кураша оламиз” News

Илҳом Ҳамроев: “Биз халқаро майдонда ҳам медаллар учун кураша оламиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсум ҳам тобора ўз поёнига етиб келмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида илк маротаба ғолибликни қўлга киритди. Бунда жамоанинг етакчи футзалчиси Илҳом Ҳамроевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. У билан мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

“Чемпионликга осонликча эришганимиз йўқ. Жамоавий ҳамжиҳатлик ва ўзимизга бўлган катта ишонч орқали эришилди. Албатта, мавсум бошида йўқотишлар бўлди. Шундай пайтда ўзимизга бўлган катта ишонч сабаб барчасини ўзгартира олдик. Шундай пайтларда қийин беллашувларда мақсадимиз сари интилдик. Фақат олдинга қараб ҳаракат қилганимиз ўз самарасини берди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз раҳбарияти ва бош мураббийи Баҳодир ака Аҳмедовша каттакон раҳмат айтамиз. Уларга миннатдорчилик билдирамиз. 

Ўйлашимча, мавсум давомида “Локомотив” ва АГМК билан бўлган беллашувларда қийинчиликга дуч келдик. Иккиси ҳам биз каби чемпионлик учун курашди. Мана шу беллашувларда жамоамиз қийин ғалабага эришди. 

Биз ўз йўлимизда давом этсак, мақсадларимизни янада катта олиб,  кўпроқ ўз устимизда ишлашда давом этсак, халқаро мусобақаларда ҳам жамоамиз медаллар учун кураша олади. Бунинг учун бизда барчаси мавжуд. Асосийси, тўхтаб қолмаслик лозим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика