Latest news

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  78 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор» News

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор»

«Вишиста Краков» жамоасига қарши жамоа сардори сифатида майдонга тушган Илҳом Абдуғаниев учрашувдан сўнг андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

- Илҳом, аввало ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ўйинни суст бошладик ва тезкор гол қабул қилиб олдик. Бу рақиб жамоани руҳлантирди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйин бўлмади, деб ўйлайман. Биз ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Бироқ охирида голга айлантира олмадик. Биласиз, таркибимизда янги келган футболчилар бор. Улар жамоа ўйинига мослашиб боришяпти. Худо хоҳласа, қолган учрашувларда яхши ўйнаб ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

- Сиз ушбу учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушдингиз. Сардорлик боғичи остида тўп суриш қандай бўлди?

- Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Буни албатта ўзига яраша масъулияти бор.

- Олдимизда яна 3 та ўйин бор. Лекин шу кунгача бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари орасида сиз учун энг қийин рақиб қайси бўлди?

- Ҳа, йиғинимиз давомида яна 3 та ўйинимиз бор. Албатта, ўртоқлик учрашувлари орқали бор эътиборимизни ўйинимизни шакллантиришга қаратяпмиз. Шу кунгача бўлган ўртоқлик ўйинлари орасида қийин рақиб «Борас Баня-Лука» жамоаси бўлди, деб ўйлайман.

- Учрашувда иккала жамоа ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнади. Бу ҳол қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Бироқ учрашувга унчалик таъсир кўрсатди, дея олмайман. Чунки майдонда рақиб ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Балки чемпионат бошларида ҳам шунақа об-ҳаво шароитида ўйнашимиз мумкин. Жамоамиз Худо хоҳласа, бундай ҳолатларга ҳам тайёр бўлади.

- Учрашувдаги тезкор голлардан кейин ҳам жамоа тушкунликка тушмади ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Кутилмаган тезкор голлар ўйин режасини ўзгартириб юборди, деб ўйлайсизми?

- Албатта, тезкор гол ўйинга таъсир кўрсатади. Бироқ учрашув давомида биз рақибга бутун ўйинда устунлик қилишига йўл қўймадик. 2 та голдан кейин бизда ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Иккинчи бўлим бошларида 2-3 та яхши вазиятимиз бор эди. Ҳакам томонидан жамоадошимизга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг бир футболчи кам бўлиб қолдик. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди.

- Умуман, Анталия йиғини жамоамиз учун қанчалик фойдали бўляпти, деб ўйлайсиз?

- Анталиядаги йиғинимиз табиийки, жамоамизга катта фойда бўляпти. Машғулот қилишга шароитлар жуда яхши. Икки маҳалдан машғулот, жисмоний ва тактик томондан мураббийлар жамоа устида ишлашяпти. Қолаверса, жуда яхши савиядаги спарринг-рақиблар билан ўйнаяпмиз. Ушбу беллашувлар орқали оптимал формага кириб, чемпионатга пухта тайёрланиб боряпмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика