Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  209 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган? News

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган?

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Хусусан, “Нефтчи” – “Металлург” (7:6) учрашуви голларга бой кечди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар сафида иккита гол уришга муваффақ бўлган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбатлашдик. 

“Металлург” билан баҳсда тўғрисида

“Бугун жуда  қийин ўйинни ўтказдик. Кечаги кунги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик ҳамда “Металлург”га жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўз навбатида бекободликлар ҳам кеча оғир ўйин ўтказганлиги бугунги баҳсда сезилиб қолди. Бир сўз билан айтганда, қизиқарли баҳс бўлди.  

Қўлга киритилган ғалаба ҳақида

“Жамоамиз ўз имкониятларидан максимал даражада фойдалана олди. Қолаверса, муваффақият йўлида кучли шижоат кўрсатди. Бу эса бизнинг ғалабамизни таъминлаб берди. 

“Максам-Чирчиқ”дан учралган мағлубият борасида

“Мазкур ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Қолаверса, юзага келган голли имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда рақибимиз қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланди. Одатда, биринчи ўйин қийин бўлади. Бу сафар ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. 

Мақсадлари тўғрисида

“Ҳар бир ўйинда голлар уришга ва жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Бу мавсумда ўз олдимга 25тадан кўпроқ гол уришни олий мақсад қилганман. Чемпионат якунига қадар буни амалга оширмоқчиман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика