Latest news

10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  4 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  3 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  3 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  9 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  25 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  7 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0 07:05Лига 1. "Мец" - ПСЖ 0:2  0 07:00ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 06:55ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 06:50ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан" News

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Узайтирилган шартнома борасида

- Жамоа билан шартномам муддатини узайтирганимдан жуда мамнунман. Лекин фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман, чунки жароҳатлар бўлиб, пасайиш бор. Шартнома муддатини узайтиришимга келсак, мен қайси жамоада ўйнаган бўлсам, клуб учун боримни бериб ҳаракат қилганман. Келгуси икки йилда ҳам “Пахтакор” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб, клуб тарихда яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. 

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида

- Иккинчи даврага янги мураббийлар қўл остида жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Жамоанинг Қибрайдаги базасида икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Ўйлайманки, биз иккинчи даврада янада яхши футбол намойиш этамиз ва ижобий натижалар кўрсатамиз.

"Пахтакор"нинг чемпионликдаги имкониятлари борасида

- Ҳеч ким чемпион бўлиш вазифасини биздан олиб ташлагани йўқ. Биздан юқорида турганлар билан ўртадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. Шундай экан, ҳали имкониятларимиз юқори ва иккинчи даврада барчасини ижобий томонга ўзгартира оламиз. 

Максим Шацких машғулотлари тўғрисида

- Машғулотлар жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Худо хоҳласа, машғулотлар мевасини иккинчи даврага кўрамиз. 

Хориждан бўладиган таклифлар борасида

- Бу албатта клубнинг ихтиёрида. Агар хориж жамоаларидан таклиф бўлса, клуб мени қўйиб юборишни истаса, бу амалга ошади. Агар жамоада олиб қолмоқчи бўлишса, шу ерда қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб манфаати мен учун биринчи ўринда туради. 

Славко Войнески қўл остида эришилган ва йўқотилган жиҳатлар ҳақида

- Шахсан мен ҳеч нарса ўрганмадим. Клуб нимага эришиб, нимани йўқотганини атрофдагилар кўриб турибди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика