Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман" News

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев Европа чемпионатида жамоаларнинг ўйинлари ва кутилмаган натижаларга ўз муносабатини билдирди.

- Европа чемпионати стартидаги натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Унчалик ҳам хайратга солгани йўқ. Грандлар ўз ўйинларини ютишди, холос. 

- Англия, Франция, Италия илк турда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Юқори мақсад қўйган жамоалар учун бу оддий ҳолатми?

- Бу катта турнир. Шундай экан ғалабанинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ўйин борасида Франция Италия ва Англиядан яхшироқ кўринди. Таркиб Англияда энг зўрларидан бири. Лекин ўйини сустроқ. Мураббий имзоси кўринмаяпти. Менимча, Саутгейт учун бу охирги мусобақа. Италия қандай таркибда бўлмасин доим грандлар қаторида бўлган ва шундай кичик ҳисоблар билан финалларга чиққан. 

- Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз ва қандай натижа кутяпсиз?

- Испания ва албатта чемпионлик. 

- Хорватия, Бельгиянинг натижалари қанчалик кутилган ёки кутилмаган бўлди?

- Хорватиянинг мағлубиятини тушуниш мумкин. Улар бўлажак чемпионларга енгилди. Бельгия бироз ажаблантирди ва ўз даражасида ўйнамади. Балки босқичма-босқич кучайиб борар. Европа чемпионатида ҳозирча энг яхши жамоа Германия бўлиб турибди. Германия, Испания ва Франциядан биттаси аниқ финалда иштирок этса керак. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика