Latest news

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  7 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлиш истагидаги Фазлиддин Ғоибназаров билан интервью News

Иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлиш истагидаги Фазлиддин Ғоибназаров билан интервью

Фазлиддин Ғоибназаровнинг ҳаваскор боксда ҳали қиладиган ишлари бор.

Тўғри, у Олимпиада чемпиони! Аммо, ҳозирча Ўзбекистонда икки карра Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган боксчи йўқ. Ҳаракат қилса арзийдиган мақсад, шундай эмасми? Асосийси, ҳудди икки йил олдингидек унга яна ишонч билдирилиши лозим. Эътиборингизга боксчи билан уюштирилган суҳбатни тақдим этамиз.

Профессионал боксдаги фаолият ҳақида

Профессионал боксдаги фаолиятим муваффақиятли давом этмоқда. Бугунги кунгача тўртта жанг ўтказиб, иккитасида нокаут эвазига ғалаба қозондим. Навбатдаги жангим 14 июль кунига режалаштирилмоқда. Рақибим ҳозирча номаълум. Яқин орада аниқ маълумотлар эълон қилинади. Профессионал боксдаги қийинчиликлар ҳақида гапирадиган бўлсам, вазн борасида бироз қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Ҳаваскор боксда -64кг вазн тоифасида жанг ўтказардим. Ҳозир эса 61,2 кг (135 фунт) вазнли боксчиман. Умуман олганда кўникиш қийин бўлгани йўқ. Аҳир профессионал боксга каратэ орқали кириб борганим йўқ-ку.

Ҳаваскор боксда ҳали ўз сўзимни айтганим йўқ

Олимпиада чемпиони бўлганимга қарамай, ҳаваскор боксда ҳали эришишим лозим бўлган ютуқлар бор. Аҳир Ўзбекистонда ҳали бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони йўқ. Нима учун мен бу борада биринчи бўла олмаслигим керак? Агар Миллий олимпия қўмитаси, мураббийлар штаби томонидан шундай таклиф бўлса фахр ва ифтихор билан Олимпия ўйинларида ватаним шарафини ҳимоя қиламан. Асосийси менга ишонишлари лозим. Мен доимо тайёрман. Риодаги Олимпиада олдидан таркибда мендан ҳам кучли боксчилар бор эди. Аммо, мураббийлар штаби менга ишонч билдирди. Орада мағлубиятларга ҳам учрадим. Олимпиада финалидаги рақибим Лоренцо Сотомайорга...


Интервьюнинг давомини қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин > > > Фазлиддин Ғоибназаров: "Олимпия ўйинларининг икки карра чемпиони бўлишни истардим"

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика