Latest news

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  0 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  16 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  38 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади News

Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади

Август ойидан Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи давра старт олади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, иккинчи даврадан эътиборан катта эҳтимол билан водийдаги Суперлига ўйинлари ПФЛ харид қилган камералар ёрдамида телетрансляция қилинади.

Айни вақтда профессионал камералар сони 4 та бўлиб, тез орада 2 та яна камера етиб келади. 

ПФЛ, шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд бўлган 4 та ВАР техникасининг (3 таси ЎзФҲМда ва  1 таси Термизда) ҳар бирига 2 тадан умумий 8 та камера сотиб олган. Мазкур камералар мавсум давомида ВАР техникаси билан ёнма-ён юради. Шундан келиб чиқилса, тез орада водийдаги футбол учрашувлари умумий ҳисобда 8 та камера орқали эфирга чиқарилиши мумкин. Бунга қадар МТРК аксар ўйинлар учун 4 та камера жалб қилаётганди. 

Шунингдек, айни вақтда Урганчдаги стадионга ҳам ВАР техникаси ўрнатилган бўлиб, ПФЛ унинг ёнига ҳам қўшимча 2 та камера сотиб олади. 

Маълумот учун, Қарши ва Ғузордаги футбол учрашувлари "Насаф" футбол клубига тегишли камералар ёрдамида телетрансляция қилинади. "Насаф" ва ПФЛ ўзаро ҳамкорликда МТРК учун тайёр сигнал тақдим этиб келмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика