Latest news

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  12 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар News

Иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар

Суперлиганинг иккинчи даврасига старт берилганига анча бўлди. Ҳозирги пайтга келиб 20 тур ўтиб бўлди ва яна 6та турдан сўнг навбатдаги миллий чемпионат ўз ниҳоясига етади.

“Пахтакор” чемпионликни 20-турдаёқ нишонлади. Муддатидан анча аввал бош соврин қўлга киритилди. Бунга сабаб “Пахтакор”нинг кучайиши билан бир қаторда бошқаларнинг кучсизланиб қолгани. Тўғри, “Пахтакор” ўз таркибига яхши футболчиларни йиғиб кучайишга эришди, бироқ ўз навбатида “Пахтакор”нинг асосий рақобатчилари кучсизланиб кетди. Масалан, “Локомотив” ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйди, “Навбаҳор” мураббий билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, “Насаф” ҳамон ёшларни тарбиялаш билан овора, “Бунёдкор” ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Лекин буларнинг ҳеч бири “Пахтакор”нинг чемпион бўлганига баҳона бўла олмайди. Кучли жамоа ғалаба қозонди, тан олайлик.

Бугунги мақоламизда “Пахтакор” ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Бу жамоа ҳақида кейинроқ батафсил сўз юритамиз. Ҳозир эса иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар ҳақида бироз фикр билдирсак. Зеро иккинчи давра старт олганидан бери орадан 7та тур ўтди, бу эса қисман бўлса-да мулоҳаза юритиш имконини беради. Биринчи даврада бўлгани каби иккинчи даврада ҳам “Пахтакор” бир текис ўйин кўрсатишда давом этяпти. Бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери фақат ютиб келяпти. Лекин шундай мураббийлар борки, иккинчи даврада ярқ этиб ўзларини кўрсата бошлашди. Бу асосан “Бухоро”, “Андижон” ва “Қўқон-1912”да ишлаётган мураббийлар билан боғлиқ. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

УЛУҒБЕК БАҚОЕВ

Тан олиш керак, Улуғбек Бақоев келганидан сўнг “Сўғдиёна” катта сакрашни амалга оширди. Бу жамоа Сергей Лушан пайтида пастга шўнғий бошлаганди. Жамоа Лушан қўл остида тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлганди. Кейинчалик вазият ўзгариб клуб раҳбари янги мураббийни таклиф этди. Улуғбек Бақоев жамоани қабул қилиб олгач, ўйин ўзгара бошлади. Демак, футболда кўп нарса мураббийга боғлиқ экан.

Қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ютқазгани йўқ. Жамоа еттита ўйинда майдонга тушиб, шундан тўрттасида ғалаба қозонди ва уч бор дуранг ўйнади. “Сўғдиёна” навбати билан “Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Қизилқум” ва АГМК клубларини мағлуб этди. Шунингдек, “Бухоро”, “Андижон” ва “Навбаҳор” билан дуранг ўйнади. Буни эса албатта Бақоев жамоаси учун катта натижа деса бўлади.

Бақоевнинг ютуғи биринчи навбатда футболчилар билан яхши тил топишиб кетгани. У ҳеч кимдан ўзини олмайди ва ҳамма билан бир хил гаплашади. Бақоев ўта қизиққон мураббий ва ўйин пайтида шогирдларидан ҳам бор куч билан ҳаракатни талаб қилади. У футболчи майдонга тушганидан кейин борини беришни хоҳлайди. Бақоев “Бухоро”да ҳам ёмон жамоа тузмаганди, фақат у ерда айрим муаммолар панд берди. Жиззахда эса ўзи хоҳлагандек иш олиб бориш имконига эга бўлди. Муҳими, бу ерда мураббий ишига ҳеч ким аралашгани йўқ.



АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ

Ўн йил “Машъал”да ишлаган Александр Хомяковни биринчи навбатда тактик мураббий деб биламиз. Хомяков қайси жамоани бошқармасин футболчилардан аввало тактик бехато ўйнашни талаб қилади. Унинг фикрича, жамоа ҳеч қачон ўз билганича ўйнаши керак эмас, балки мураббий айтганини бажариши лозим. Александр Хомяков 11-турдан “Андижон” жамоасини қабул қилиб олди. Ўйлаймизки, бу мураббий қўл остида жамоа ўзгарди ва секин-аста ўз йўлини топиб боряпти.

Тўғри, Александр Андреевич келганидан бери андижонликлар бирданига ютиб кета олишмади. Хусусан кетма-кет иккита мағлубият қайд этилди. Лекин иккинчи давра омадли бошланди. “Андижон” дастлабки учта беллашувнинг иккитасида зафар қучиб, бир бор дуранг ўйнади. Жамоа айниқса Олмалиқда АГМКни мағлуб этишга жуда яқин эди, лекин 2:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қола олмади ва дуранг билан кифояланди.

Хомяков қўл остида жамоа иккинчи даврада ҳам кетма-кет икки ўйинда ютқазиб қўйди. Ўз майдонида “Навбаҳор” ва сафарда “Пахтакор” клубларига имкониятни бой берди. Ундан кейин уйда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнаб, сафарда “Динамо”ни мағлуб этиб қайтди. Фактларга назар ташлайдиган бўлсак, “Андижон” Александр Хомяков келгунига қадар фақат битта учрашувда ғалаба қозонганди. Ҳозир эса ютуқлари сони учтага етди ва жамоа бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Албатта, “Андижон”нинг иккинчи даврада бирмунча яхши ўйин кўрсатишида янги мураббий Хомяковнинг қўшаётган ҳиссаси катта.



ТИМУР КАПАДЗЕ

“Қўқон-1912”нинг иккинчи даврада ёрқин ўйин намойиш этаётгани сабаби бемалол Тимур Кападзе номи билан боғлиқ дея оламиз. Тўғри, Кападзе заявкадан ўтмаган ва унга лицензия берилмаган. Шунга қарамай “Қўқон-1912” раҳбарияти илтимосига кўра жамоага ёрдам бериб келяпти. Кападзе машғулотларда футболчиларни шуғуллантира бошлагач, жамоа бирданига ўзгарди. Биринчи даврадаги кучсиз “Қўқон-1912”дан асар ҳам қолмади. Жамоа биринчи даврада атиги битта ўйинда ғалаба қозонганди. Лекин ҳозирги пайтга келиб натижалар ниҳоятда ижобий кўриниш олди: охирги 5 ўйинда тўртта ғалаба ва бир дуранг. “Қўқон-1912” кетма-кет тўртта учрашувда ғалаба қозонади деса биров ишонмасди.

Яхши мураббийнинг иши барибир тезда кўзга ташланади, ваҳоланки жамоа ўша-ўша. Номдор футболчилар ҳам олингани йўқ. Кападзе Қўқонда бор таркиб билан ишлаяпти. Аммо унинг иши қисқа фурсатда мева берди. Тимур Кападзе биринчи даврада “Локо” ўринбосарларига мураббийлик қилиб жамоани биринчи ўринга олиб чиққанди, манда энди “Қўқон-1912”ни ҳам юқорига кўтаришга ҳаракат қиляпти. Кападзеда аввало иштиёқ юқори ва ўз ишини севади, у доим футбол ичида бўлишни хоҳлайди. Умуман олганда мана шундай мураббийлар кўпайгани маъқул. Чунки қанча кўп яхши мураббий ишласа, ўйинлар ҳам шунга яраша қизиқ кечади.



Х.ХОЛИҚОВ.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика