Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  4 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади News

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Терма жамоамиз иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини кузатдингиз. Натижа қониқарсиз, саволлар етарлича.

Мухлислар ва мутахассислар орасида Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқулов мунтазам равишда майдонга туширилаётгани борасида эътирозлар кўпайиб кетди. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Саволлар эса Абрамовнинг манзилига йўналган.

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Миллий жамоанинг етакчи вакиллари (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Остон Ўрунов, Элдор Суюнов ва бошқалар) бу йиғинда иштирок этмаганини ҳисобга олсак, 2-вариант ўз-ўзидан чиқитга чиқади.

Демак, Вадим Абрамов терма жамоага номзод ўйинчиларни, уларнинг имконият даражасини (молиявий аҳволи эмас, майдондаги салоҳияти назарда тутилмоқда) текшириб олишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса, савол туғилади: наҳот Абрамов мавсум давомида қўл остида ўйнаб келган Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқуловнинг потенциалини ҳамон билмайди? Акс ҳолда, йиғинга бутунлай бошқа ўйинчиларни жалб қилган бўлар (масалан, Малайзия чемпионатида ажойиб мавсум ўтказган Санжар Шоаҳмедов), ёки Ҳусниддин Алиқуловга ҳам ўйнаш имкониятини берар эди...

Мухлислар орасида эътирозлар кўпайгани ҳақида айтгандик. Эмишки, Абрамов "Бунёдкор" футболчиларини терма жамоа сафида ўйнатиш орқали уларни хориж клублари учун реклама қилаётган бўлиши мумкин экан. Бу борада ҳақиқатни билмаймиз, лекин ҳақли савол туғилади: нега терма жамоа ролида манфаатларнинг эҳтимолий тўқнашуви юзага келишига ўрин қолдирилган? Балки, Абрамов миллий жамоа ёки клубдан бирини танлайдиган вақт келгандир. Нақл бор-ку: "Икки қайиқнинг бошини тутган охирида чўкади". Бу ҳақда ЎФА мутасаддилари бош қотиргани маъқул. Терма жамоани олдинда жуда ҳам муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Сўзимиз охирида бир жиҳатга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика