Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  202 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Ижтимоий тармоқ Чемпионшип ва Голландия чемпионатини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олди News

Ижтимоий тармоқ Чемпионшип ва Голландия чемпионатини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олди

Россиядаги энг машҳур ижтимоий тармоқ - "ВКонтакте" Голландия чемпионати ва Англиянинг Чемпионшип ўйинларини кўрсата бошлайди.

Бу дам олиш кунлари тўртта ўйин намойиш этилади - ҳар бир чемпионатдан иккита баҳс.

"ВКонтактеда борган сари кўпроқ спорт трансляциялари амалга ошмоқда - трансляция эгалари учун бу мамлакатдаги энг катта аудитория, томошабинлар учун эса севимли турнир ва жамоаларни кузатиш учун ажойиб имконият. Ҳамкорларимиз билан бирга ривожланишнинг турли моделларини, спорт контентидан пул топишни тест қиляпмиз. Ҳомийлар жалб қилишга ҳам ёрдам беряпмиз" - дейди "ВКонтакте"нинг маркетинг бўйича директори Александр Круглов.

"Футбол" телеканали бош директори Вячеслав Грицфельдт ҳам ушбу воқеага изоҳ берди.

"Телеканалимиз учун мухлисларнинг қизиқишини билиб олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Интерактив имкониятлар аудиториямизнинг истак ва мурожаатларига тезлик билан жавоб қайтаришга ёрдам беради. Телеканалимиз учун доимо янги майдонлар излаймиз ва "ВКонтакте" бу мақсадлар учун жуда мос тушади" - дейди Грицфельдт.

Ўйинлар жадвали:

23 сентябрь. Англия. Чемпионшип

«Дерби Каунти» — «Бирмингем Сити». 19:00. 

«Астон Вилла» — «Ноттингем Форрест». 21:30. 


24 сентябрь. Голландия. Эредивизи

«Утрехт» — ПСВ. 15:30. 

«Аякс» — «Витесс». 17:30.

Эслатиб ўтамиз, "ВКонтакте" жорий мавсумдан бошлаб ЛаЛига ўйинларини трансляция қилишни бошлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика