Latest news

13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  0 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  22 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" News

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика