Latest news

07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  6 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  268 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин" News

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.



"Фикримча, ўйинни кўрдинглар. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. "Насаф" яхши жамоа. Уларга қарши очиқ ўйин кўрсатиш хато. Ҳимоядаги хатолар қимматга тушиши маълум эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилиш керак. Умуман олганда, бу ўйинга машғулотлар орқали яхши тайёргарлик кўргандик. Пасайиш ҳар доим бўлади. Футболчи майдонда борини бериши лозим. Кейинги ўйинга ҳозирлик кўриш учун вақтимиз кам. Ишлашда давом этамиз. АГМК, "Навбаҳор", "Пахтакор" билан масъулиятли учрашувлар кутмоқда. "Насаф" бунга қадар тўртта ўйиндан бери ютмай келаётганди. Ҳаққоний ғалаба билан уларни табриклайман", – дейди Игорь Шквирин.

- Сардор Абдураимовнинг жамоага мослашиши қандай кетяпти? У "Машъал"да Ҳумоюн Муртазоев билан ажойиб тандем бўларди. Бугунги ўйинда буни кўрганимиз йўқ...

- Сўнгги пайтларда олган жароҳати ўз сўзини айтди. У кўп вақтни ўтказиб юборди, мослашиши чўзилди. Ҳумоюн ва Сардор машғулотларда ҳам яхши чиқишяпти, бу кўриняпти. Нима учун бугун ўхшамади? Боиси кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келди. Тезкор ҳужумлар уюштиришни имкони бўлмади. 

- "Локомотив" билан ўйинда кўпроқ олдинга чиқиш кераклиги ҳақида кўрсатма бердингиз, лекин жамоа нима учундир орқага ўйнади. Балки қўрқишаётгандир ёки марказий ярим ҳимоячиларга ишонч етишмагандир...

- Марказий ярим ҳимоячилар бугун биринчи маротаба жамоага келгандек таассурот қолдирди. Яна такрорлайман "Насаф" яхши жамоа, тўп билан тез ҳаракат қилади. Замонавий футбол кўрсатади. Ўзига ишонса ёки ишонмаса, узатмани аниқ амалга ошириш керак. Бироқ қандайдир саросима бордек. Тўпни кўп йўқотишди. 

- Тўғриси тақвим "Турон" учун жуда қийин келиб қолди. Кетма-кет кучли рақиблар билан ўйнашига тўғри келмоқда...

- "Турон"га қийин тақвим тўғри келиб қолди. Мен бунга оддий қарайман. Қолган клубларга ҳам оддий келмаган. Хўш, нима қилиш керак? Майдонга чиқиб ўйнамаслик керакми? Эртага Олмалиққа борамиз. Улар ҳам яхши жамоа. Гол уриш ва ғалаба қозониш керак.  

- Жамоага келганингизга икки ярим ойдан ошган бўлса-да, футболчилар билан ҳали ўзаро чиқишиб кетмагандек кўриняпсиз...

- Бугун "Насаф" бизда нимадир ўхшашига йўл қўймади. Иккинчидан бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Сизга савол: бир жамоани қуриш учун неча йил вақт талаб қилинади? Кундан кунга олдинга қараб интилиб боряпмиз. Икки ойда жамоани қуриб бўлмайди. Олдимизга жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, вазифани бажара оламиз. Шартнома имзолаётганимда бунга кўзим етганки, рози бўлганман. 

- Асосий таркибни аниқлаб олганмисиз?

-  Асосий ёки захира таркиби деган нарса йўқ. Масалан, ўйингача ҳафта давомида ким машғулотларда яхши қатнашса, ўша тушади. Ёки ўйингача кимдир бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Масалан, бугун Тоштемиров ва Касмининни асосий таркибда тушириш режалаштирилганди. Россия терма жамоасида барча футболчилар сардор бўлгани каби, бизда ҳам ҳамма асосий таркиб футболчиси бўлиши мумкин. Ўйин куни ким майдонга тушса, ўша асосий таркиб футболчиси. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика