Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  1 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти" News

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бўйича изоҳим битта — гол уриш зарур.

Бизда кўп стандарт вазиятлар юзага келди ва у орқали гол урдик. Стандартлардан унумли фойдаланиш яхши узатма амалга оширилишига боғлиқ. Биз машғулотларда буни устида кўп ишладик. Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Фозил Мусаев 2 та имкониятдан 1 тасини голга айлантирди. Мана муаммо қаерда.

Таваккалга қўл уриб, ўзгаришлар қилиш? Сизга қарама-қарши савол: Отабек Зокиров ва Асилбек Қаюмовни кимни ўрнига тушириш керак? Балки ҳимоячини олиб ташласак бўларди. Шунчаки биз биринчи таймни бой бердик. Дастлабки 20 дақиқада ҳаракатландик, холос. Иккинчи таймда ҳам яхши кўринмадик. "Сурхон" жуда кучли жамоа эмасди. Ҳаводаги курашларнинг деярли барчасида ютқаздик.

Таваккалга борасизми-бормайсизми, яққол вазиятлардан фойдаланиб қолиб, гол уриш керак. Бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти. "Насаф"га қарши баҳсни инобатга олмаганда, ўйинларда ҳар қандай рақибдан кўп имкониятга эга бўляпмиз", – деди Игорь Шквирин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика