Latest news

18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  0 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  1 17:40Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  1 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  1 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  6 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  5 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди" News

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон ва Россия билан кечадиган учрашувлар олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қозоғистон терма жамоаси билан ўйнаётганимиздан хурсандман. Чунки улар билан тўқнаш келмаганимизга анча бўлиб кетди. Шахсан мен эслолмайман. Қизиқарли ўйин. Боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳам, Қозоғистонда ҳам мавсум якунланган. Россияда эса чемпионат бошқача. Айнан шундай рақиблар билан ўйнаш қизиқарли кечади",- дейди Игорь Сергеев. 

- Бу терма жамоага қарши тўп тепиш қолганлардан фарқли равишда сиз учун бошқача бўлса керак...

- Албатта. Рақиб сафидаги 5 киши жамоадошларим. Ҳа, жамоада ким-кимни ютиши борасида ўзига ҳос ҳазиллар бўлди. Майдонда дўстлик бўлмайди. Уйда ўйнаймиз. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба истагида ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, кўп ишқибозлар ташриф буюради. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз ҳақида. "Тобол" еврокубокларга йўлланма олди...

- Кейинги мавсумда "Тобол" еврокубокларда қатнашади. Биз учун қийин мавсум ўтди. Кўп очколар йўқотдик. Мураббий ўзгарди. Қайсидир жойда захирада ўтирдим. Қайсидир паллада майдонга тушдим. Вазифани минимум бажардик. 

- "Тобол" билан шартномангиз бор тўғрими? Кейинги режалар қандай?

- Яна бир йил шартномам бор. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз доим энг яхши вариантни танлаймиз. Кейинги йил режалари борасида бирор нарса дея олмайман. 

- Олдиндаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз? Мусобақанинг қишда Қатарда ўтаётганига қандай қарайсиз?

Жаҳон чемпионатида аниқ бир терма жамоага мухлислик қилмайман. Чиройли футбол тарафдориман. Дейлик Португалия, Англия каби топ жамоаларни кузатишим мумкин. У ерда бўлишни истагандик. Аммо, ҳаёт давом этади. Қишда Қатарда бўлиши ажабланарли жойи йўқ. Ёзда у ер жуда иссиқ бўлади. Янги замноавий майдонда иқлимни назорат қилиш мумкин. Бу кўп терма жамоаларга қулай 

- Жамоангиз сафига қачон бориб қўшиласиз?

-  Ҳали қачон йиғилишимиз номаълум. Терма жамоа ўйинларидан кейин оилам билан таътилни ўтказаман. Клубда бу борада маълумот берилади. Балки янги йилдан олдин ёки январда йиғилармиз. Аниқ гап айта олмайман.

 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика