Latest news

11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  0 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  2 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  11 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  11 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2

Игорь Сергеев: “Чемпионлик биз учун орзу эмас, эришса бўладиган мақсаддир” News

Игорь Сергеев: “Чемпионлик биз учун орзу эмас, эришса бўладиган мақсаддир”

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старти олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан интервью уюштирди.

Сергеев суҳбат давомида жамоа олдидаги вазифалар, рақиблар ва жамоанинг тайёргарлиги борасида тўхталиб ўтди.

“Осиё чемпионатидага энг асосий мақсадимиз — Олимпияда ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш. Шу билан биргаликда, албатта, биринчи ўрин учун ҳам курашамиз. Рақибларимиз жуда кучли. Яман терма жамоаси Осиё чемпионатларининг доимий иштирокчиси эмаслигига қарамай, мен бу жамоага қарши ўйнаганман ва уларнинг қандай кучга эга эканини яхши биламан. Умуман олганда, чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”.

“Мусобақадаги илк рақибимиз — Жанубий Корея турнирдаги энг кучли жамоалардан бири. Аммо ҳар қандай кучли рақибнинг ҳам ожиз томонлари бўлади. Ўйлайманки, биз уларнинг мавжуд камчиликларидан унумли фойдалана оламиз. Умид қиламанки, ғалаба биз томонда бўлади. Ироқликларга келадиган бўлсак, бу жамоанинг кучли жиҳати — улар узоқ йиллардан бери бирга ўйнаб келишади. Ўсмирлар, ёшлар ўртасидаги чемпионатларда ҳам бу жамоанинг таркиби деярли ҳозир олимпия терма жамоасига аъзо бўган футболчилардан иборат эди. Аммо биз уларнинг ҳам ўйинларини жуда яхши ўрганиб чиққанмиз. Кучли ва кучсиз жиҳатларини биламиз. Энг асосийси — ҳар бир ўйинда яккакурашларда устунлик қилиш, бор кучимизни ишга солиш ва мураббий кўрсатмаларини бажариш, деб ҳисоблайман”.

“Катта мусобақаларда қатнашиш тажрибаси, албатта, ёрдам беради. Лекин бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, барибир. Жамоада бу тажрибага эга бўлмаган йигитлар ҳам бор ва мен бу нарса уларга ҳалал беради, деб ўйламайман. Тажриба ўйиндаги айрим эпизодларда, тезда қарор қабул қилиш лозим бўлган вазиятларда қўл келади. Энг муҳим паллада вазиятларни совуққонлик билан ҳал қилишда тажриба намоён бўлади. Бошқа томондан, олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида қатнашиш ҳам мен учун янги бир тажриба. Бу ерда ҳам нимадир ўрганишим ва кейин бу миллий терма жамоа сафидаги ўйинларда ҳам қўл келиши мумкин”.

“Жамоага тўлиқ ишонаман. Бу йигитлар ушбу ёшдаги футболчилар орасида Ўзбекистонда энг кучлиларидир. Агар йигитлар бор имкониятларини ишга солса, чемпионлик — орзу эмас, эришса бўладиган мақсад биз учун”.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика