Latest news

23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  1 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  17 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1

Игита: "Мени Бразилия термасига чақиришган, лекин Қозоғистон учун таклифни рад этганман" News

Игита: "Мени Бразилия термасига чақиришган, лекин Қозоғистон учун таклифни рад этганман"

Футзал бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси ва "Қайрат" клуби дарвозабони Игита Бразилиянинг "Globo" нашрига интервью берди.

Унда бўлажак Жаҳон чемпионати ва якунланган мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

"Бу йил ажойиб мавсум бўлди, айниқса Қозоғистон терма жамоаси учун. Афсуски, "Қайрат" билан УЕФА кубогининг финал тўртлигига чиқа олмадик. Бошқа тарафдан, биз ички чемпионат ва мамлакат кубогини қўлга киритдик. Шунингдек, "Еременко кубоги"да ҳам ғалаба қозондик.

Жаҳон чемпионати ҳақида нима дейишим мумкин? Ўз кучимизни кўрсатишимизга ишонаман. Терма жамоа шунчаки иштирок этиш учун эмас, ҳар бир ўйинда яхши ўйнаш учун боради. Жаҳон чемпионати ҳар доим манинг орзуим бўлиб келган. Бу мусобақани кўп бор томоша қилганман, лекин умуман иштирок этмаганман. Биз ўзгача ўйин услубига эга бўлган кучли жамоалар билан ўйнаймиз - бу катта тажриба. Орзуим рўёбга чиққанидан ҳурсандман.


Бразилия терма жамоаси? Ким ҳам Бразилия учун ўйнашни истамайди?! Бу менинг узоқ йиллик орзуим эди, аммо у амалга ошмаган. Ҳатто биз УЕФА кубогини қўлга киритганимизда ва "Барселона"ни ютганимизда ҳам, мени терма жамоага чақиришмаган. Қозоғистон терма жамоасида ўйнаш учун якуний қарор қабул қилганимдан кейингина таклиф олдим. Бразилия терма жамоаси мени Қувайтдаги турнирга таклиф қилмоқчи бўлган, лекин мен маҳаллийлаштириш жараёнини бошлаган эдим. Мен Қозоғистонга сўз берган эдим ва уни қайтара олмасдим. Бу мамлакат менга ҳамма нарса берди. Бу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман. Албатта, доим Бразилия терма жамоасига ҳам мухлислик қиламан, лекин майдонда тўқнаш келиб қолсак, уларни мағлуб этишни истайман. Чунки мен профессионалман", - дейди Игита.

Эслатиб ўтамиз, Игита ортда қолган мавсумда дунёнинг энг кучли дарвозабони деган номга сазовор бўлди.


Толибжон Қосимов таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика