Latest news

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  13 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  20 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Иброҳим Ибрагимов: "Сурхон"га қарши бошқача тактика ўтмас эди" News

Иброҳим Ибрагимов: "Сурхон"га қарши бошқача тактика ўтмас эди"

Coca Cola Суперлиганинг 16-тури доирасида Олмалиқда "Сурхон" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди. Испаниялик мураббийлар тўқнашувида якунда омад бекободликларга кулиб боқди. Мазкур учрашувдан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов фикрлари билан ўртоқлашди.


Surkhon

Ruben Sanchez - 90'

Superliga. Round 16

18/08/2022, 19:00

2
:
1
Finished

Metallurg

Jasur Xolturayev - 33', Bobur Farhodov - 68'

45'
90'
10'  Tokhirjon Shamsitdinov (Ibrokhim Ganikhonov)
46'  Жахонгир Ахмадов (Камрон Саидазимов)
50'  Javokhir Sokhibov
67'  Javokhir Sokhibov (Nuriddin Khasanov)
73'  Luis Miguel Quezada (Abdulaziz Yusupov)
73'  Ibrokhim Ganikhonov (Ulugbek Abdullaev)
90'  Ruben Sanchez
90'  Abdulaziz Yusupov
11'  Kerim Palich
33'  Jasur Xolturayev
33'  Bektemir Abdumannonov
59'  Jasur Xolturayev (Bobur Farhodov)
68'  Bobur Farhodov
68'  Shahzodbek Gofurbekov
71'  Bektemir Abdumannonov (Ixtiyor Toshpo’latov)
88'  Zabikhillo Urinbaev (Shahzod Nematjonov)
88'  Ibrohim Ibragimov (Mirkomil Abdurazzakov)
90'  Bobur Farhodov


- Уч очко қўлга киритилган ўйин борасидаги дастлабки фикрларингиз?

- Суперлигада ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ. Очко кимга керак эмас? Албатта ҳаммага зарур. Шу боис жиддий кураш кетяпти. Таркибимизда йўқотишлар кўп эканлиги боис бошқача тактика танланди.

- Эътиборимни тортган жиҳати шу бўлдики, бунга қадар "Металлург" асосан ҳимоядан ўйин ташкил қилаётганди. Бироқ кеча "Сурхон"га қарши ҳужумкор тактикада ҳаракат қилди. Ғалаба учун таваккал қабул қилинган қарормиди?

- Юқорида ҳам айтдим. Бу ҳам ўзига яраша таваккал бўлди, деб ўйлайман. Навбатдаги учрашувларда ҳам чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Статистикага кўра, "Сурхон" жуда яхши прессингни амалга оширади. "Металлург" рақиб босимидан қандай қилиб чиқиб кета олди?

- Тўғри айтдингиз. Мураббийимиз кўпроқ майда паслар билан ҳужумга ўтишимизни таъкидлади. Ўйинга ёндашувни ўзгартирдик. Биламиз, улар учинчи зонада прессингни бошлайди. Очко зарурлиги учун ҳужум кўп уюштирдик. Агарда икки жамоа узун узатмалар билан ҳаракат қилганда ҳеч нарса ўхшамасди. Бу ўз мевасини берди. "Насаф" билан ўйиндан кейин бир ҳафта ичида бошқача тактика устида ишлагандик. 

- U-23 Осиё кубогида жароҳат олиб сафдан чиқдингиз. Тикланиш қаерда ва қандай ўтди?

- Эрон билан ўйиндан олдинги машғулотларда жароҳат олдим. Тўрт кундан сўнг жарроҳлик столига ётишимга тўғри келди. Худога шукур ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Аслида тикланишни Сербияда ўтказмоқчи эдим. Шу паллада Акмал Шораҳмедов катта ёрдамини берди. 

- Дарҳақиқат бугунги кунда кўплаб футболчиларнинг тикланишида ушбу мураббий катта ҳисса қўшмоқда, дея оламиз. Акмал Шораҳмедов бизнинг футболда кам бўлган мазкур йўналишда туб бурилиш ясайдими?

- Шундай. Санжар Қодирқуловга ҳам Акмал ака ёрдам берди. Ҳозирда Элёр Орифов билан шуғулланмоқдалар.  Ўзлари футболчилик фаолиятларидан бошлаб бу соҳани ўрганишга киришганлар. Менимча бундай мутахассис юртимизда жуда кам. Руҳий томондан ҳам мотивация бера олишларини айтишим мумкин. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика